• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Шуҳрат Ғаниев ва бошқа раҳбарлар етиб келиб, вазиятнинг чуқурлашишига йўл қўймаган» — Абдулла Арипов Сўхдаги можаро ҳақида

    Фарғона вилояти Сўх туманига Сайидбаҳром Сайидмусаев янги ҳоким этиб тайинлангани ҳақида аввалроқ хабар берилганди. Туман ҳокимлиги томонидан маълум қилинишича, тайинлов масаласи кўриб чиқилган халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг шахсан ўзи иштирок этган.

    Фото: Сўх тумани ҳокимлиги

    Фото: Сўх тумани ҳокимлиги

    Шунингдек, сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, Сўх тумани ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Администрацияси масъуллари, бош вазир ўринбосарлари, республика вазирлик ва идора раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.

    Фото: Сўх тумани ҳокимлиги

    Фото: Сўх тумани ҳокимлиги

    Бош вазири Абдулла Арипов сўнгги кунларда Сўхда бўлиб ўтган воқеалар ва сессияда кўрилган масала бўйича ўз фикрларини билдирди.

    «Авваламбор, сиз ҳурматли Сўх тумани фаолларига, сизларнинг тимсолингизда бутун Сўх аҳлига муҳтарам Президентимиз, ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг чуқур ҳурмат ва эҳтиромларини етказаман. Албатта, бир неча кун олдин чегара ҳудудидаги бўлган нохуш ҳолат кўп нарсаларни қайтадан кўриб, қайтадан қарашга ҳаммамизни мажбур қилди. Бевосита Президентимизнинг топшириқлари билан мен бошчилигимда вазиятни ўрганиш учун мутасадди идоралар раҳбарлари етиб келди. Биринчи навбатда вилоят раҳбари Шуҳрат Ғаниев ва бошқа раҳбарлар етиб келиб, вазиятнинг чуқурлашишига йўл қўймаган. Тинчликнинг қадрига етиш — бу жуда катта бахт. Муҳтарам Президентимизнинг чегарадош ҳудудлар билан олиб бораётган яхши қўшничилик сиёсатини бутун жаҳон эътироф этиб турибди. Бизнинг олдимизда энг катта масъулият турибди — бу Сўх туманидаги муаммоларни ҳал этиш ва бевосита Президентимизнинг эътибори асосида туманни обод қилиш. Бунинг учун давлатимиз томонидан барча имкониятлар ва шароитлар яратиб берилади. Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича давлат раҳбарининг қарорлари ҳам чиққан ва шу асосда туманда тизимли ишлар олиб борилиши лозим. Бу ишларда сайланадиган янги туман ҳокимидан катта масъулият талаб этилади», — деди Абдулла Арипов.

    Фото: Сўх тумани ҳокимлиги

    Фото: Сўх тумани ҳокимлиги

    Шунингдек, сессия давомида туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳам тайинланди.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасида жойлашган Чашма булоғи олдида 31 май куни икки мамлакат фуқаролари ўртасида зиддият келиб чиққан. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 1 июнь куни воқеа юз берган жойга ташриф буюрди ва аҳоли билан учрашди. Шунингдек, Абдулла Арипов Қирғизистон расмийлари билан учрашиб, ҳодиса юзасидан музокара олиб борди. Шу куни Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари мазкур ҳодисани телефон орқали муҳокама қилди. Ўзбекистон ҳукумати аъзолари ҳудуддаги муаммоларни ўрганиш учун 2 июнь куни у ерга ташриф буюрди.

    Можаро оқибатида 187 нафар ўзбекистонлик касалхонага ётқизилган, Ўзбекистон томонда учта хонадон ёниб кетган. Қирғизистоннинг Боткен вилоятида эса уй ва омборхона ёниб кетган, шунингдек, 25 киши жароҳат олган.

    Бундан ташқари, бош вазир Абдулла Арипов билан бўлиб ўтган учрашувда сўхликлар вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевдан норози эканлигини ҳам билдирган.

    03.06.2020, 20:10   Изоҳ (0)   54942
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 4 июнь куни ҳаво бироз булутли бўлади, тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

    03.06.2020, 19:55

    Жиззахда қотиллик учун жазони ўтаётган маҳкум уйланди ва хотинини ваҳшийларча ўлдирди

    03.06.2020, 19:44

    Вазирлар Маҳкамасида янги тайинловлар амалга оширилди

    03.06.2020, 19:20

    Икки кун ичида Истанбул ва Москвадан 677 нафар фуқаро чартер рейсларда Ўзбекистонга олиб келинди

    03.06.2020, 18:45

    Нурмат Отабеков коронавирус аниқланган Юнусободдаги дўконнинг манзилини айтмади

    03.06.2020, 18:16

    Карантин вақтида Жанубий Кореяга кетмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларига рухсат бериш тартиби маълум қилинди

    03.06.2020, 18:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.