• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитой маънавият полицияси. Мао Цзэдуннинг «маданий инқилоби» ва зиёлиларга қарши қатағонлари ҳақида

    СССРда идеал келажакни қуришга комсомол ёрдам берди, фашистлар Германиясида эса Гитлерюгенд ёшлари. Кампучияда Пол Пот ҳукумати худди шу мақсадда 12 ёшли болаларни автоматлар билан қуроллантирган бўлса, Хитойда олтмишинчи йилларда ҳукуматни хунвейбинлар қўллаб-қувватлаши керак эди. 1966 йилнинг 1 июни Хитойда зиёлиларга ва фикрлар хилма-хиллигига қарши қатағонлар бошланган сана ҳисобланади. Шу муносабат билан «Дарё» Хитой тарихидаги «маданий инқилоб» ва хунвейбинлар даври ҳақида ҳикоя қилади.

    Пайтавасига қурт тушган Мао

    Ҳаммаси «маданий инқилоб»дан бошланди. СССРда Сталин шахсига сиғиниш фош қилинганидан сўнг, Хитойда ўртоқ Маонинг шахсияти мутлақ даражага оширилди. Раҳбарнинг портретисиз кўчада сайр қилиб юрган велосипедчини ушлаб олиб уриш оддий ҳол эди. Шаҳарларда Маонинг улкан расмлари гўёки Оруэллнинг «Катта оға»си каби ҳар томондан хитойликларга қараб турарди, унинг иқтибослар тўплами миллионлаб нусхаларда чоп этилди.

    Мао Цзэдун

    Мао Цзэдун
    Фото: Wikipedia

    СССРда доҳийнинг ўлимидан кейин бошланган Сталин шахсига бўлган қарашларни қайта кўриб чиқиш сиёсати ва «шахсга сиғиниш» атамасининг пайдо бўлиши Мао Цзэдун учун ёқимсиз ҳолат эди. Чунки бу пайтга келиб Хитой Коммунистик партиясида ички курашлар кучайган ва СССРдаги бу ҳолат Маога қарши унинг рақиблари қўлидаги қўшимча кузир бўлиши мумкин эди.

    «Капитализмни тиклаш»га қарши кураш баҳонасида Хитой Коммунистик партиясининг раҳбари «маданий инқилоб»ни бошлади. Мақсадлар ноаниқ эди - ўтмиш қолдиқларига, эски турмуш тарзига қарши кураш ва бошқалар. Аслида, доҳий ўзгача фикрловчиларни, хусусан, зиёлиларни йўқ қилишни мақсад қилган эди. 1966 йилнинг май ойига келиб, Хитойда янги ёшлар ташкилоти пайдо бўлди. Хун Вей Бин – хитой тилидан таржима қилинганида «қизил соқчилар» деган маънони англатади.

    Маънавият полицияси

    Хитой матбуоти хунвейбинлар ҳақида «Кўнгиллилар сафида шу пайтгача номаълум бўлган инқилобий ўспирин йигит-қизлар боришмоқда», деб ёзади. «Кўнгиллилар», яъни мактаб ўқувчилари ва талабалардан иборат хунвейбинлар, биринчи навбатда, оловли нигоҳларини ўз ўқитувчиларига қаратишади. Ўқитувчилар ва профессорларни «сўроқ қилиш» учун олиб кетишиб, қўлларини олдинга кўтаргизиб, қуёш нурлари остида бир неча соат давомида курсида туришга мажбур қилади. Улар сувсиз, емишсиз қолдирилади ва шафқатсиз калтакланади.

    Фото: Wikipedia

    Ҳушидан кетганларга игналар санчиб ўзига келтиришади. Бундай «тергов» натижасида айбланувчилар талаба ва ўқувчиларга буюк Маонинг ғояларини бузиб кўрсатганини ва бошқа зарарли ишларини тан олади. Шундай қийноқлар орқали айбини тан олганлар кейин қатл қилинади.

    Дастлаб қатллар рамзий эди – «жиноятчилар»га масхарабоз кийими кийдирилиб, оммавий таҳқирларга дучор қилинарди. Кейинроқ мамлакат бўйлаб ўз жонига қасд қилишлар тўлқини тарқалди – «сўроқ пайтида» одамлар ўзларини деразадан улоқтирди, томирларини кесди ва ўзларини осди.

    Ўқитувчилар ва профессорларга қарши фаол ҳаракатлар 1966 йилнинг июнь ойида бошланди. Мактаблар узоқ таътил учун ёпилган. Мактаб ўқувчилари ва талабаларнинг катта қисми бекорчи эди. Ташкилот ўсди, фаолият доираси кенгайди. Хунвейбинлар ўзига янги қурбонлар излаб кўчаларда айланиб юришарди.

    Сочлари бўялган аёлларнинг сочлари зўрлик билан кесилган, тор шим кийган эркакларни шимларини йиртиб ташлашган, косметика дўконлари эса вайрон қилинган. «Қизил соқчилар» гуруҳи автобусларга чиқиб, исталган бир йўловчидан Маонинг ҳикматли гапларини билиш билмаслигини текшириши мумкин эди. Имтиҳондан ўтолмаганларнинг эса ҳолига вой!

    Фото: Wikipedia

    Хунвейбинлар ўзларини маданият мутахассислари деб эълон қилди. Улар «Пекин операси» спектакли учун саҳна ва либосларни ёқиб юборди. Энди фақат раҳбарнинг рафиқаси ёзган инқилобий песаларга рухсат бериларди. Маонинг иқтибос тўпламидан бошқа китоблар зарарли деб топилди, олиб қўйилди ва ёқиб юборилди. Ёш жангчилар черковларни ёқиб юборишди, «ғоявий жиҳатдан тасдиқланган» фильмларни етарли даражада ишлаб чиқармаган киностудияларни вайрон қилди.

    Оммавий фикр нотўғри бўлиши мумкин эмас

    Ўртоқ Маонинг қўллаб-қувватлаши хунвейбинларни янги-янги «қаҳрамонликларга» илҳомлантирарди. Айтиш керакки, дастлаб Маонинг қўллаб-қувватлаши орқали давлат хунвейбинларга нисбатан мисли кўрилмаган содиқликни намойиш қилди. Ёш жангчилар одамларни рамзий маънода эмас, жиддий равишда ўлдиришни бошлаганларидан кейин жамоат хавфсизлиги вазири Си Фучжи маданий инқилоб каби муҳим масалада, суд жараёнининг суст механизмига суяниб қолмаслик кераклигини айтди.

    Пекин газеталари юз бераётган воқеаларни очиқчасига олқишлади ва ҳатто анти-маоистларни ўлдиришга чақирди. Мафкуравий жиҳатдан қатағонлар қуйидагича оқланди: агар омма кимдандир нафратланса, демак бунинг сабаби бор. Оммавий фикр нотўғри бўлиши мумкин эмас. Транспорт вазирлиги хунвейбинлар учун махсус поездлар ажратди, улар мамлакат бўйлаб саёҳат қилди. Улар уйларга бостириб кириш ва эгаларининг ишончсизлигини исботлаш учун тинтув ўтказиш ҳуқуқига ҳам эга бўлди. Аммо, аслида, бу оддий талончилик эди, чунки пул ва қимматбаҳо нарсалар тортиб олинарди. 

    Фото: Wikipedia

    Ишлатиб бўлинган қоғоз

    1967 йилнинг кузига келиб хунвейбинлар ташкилоти 10 миллион аъзога эга эди. Турли маълумотларга кўра, «қизил соқчилар» қўлида камида 400 минг киши ҳалок бўлган. Аммо вазият назоратдан чиқа бошлади. Агар «кўзойнакли одамлар» (зиёлилар) хунвейбинларнинг қўлига тушмаслик учун ўзларини деразадан улоқтиришни афзал кўрса, оддий ишчилар синфи ўзини ҳимоя қилишлари мумкин эди. Завод ва фабрикаларда хунвейбинлардан ўз-ўзини ҳимоя қилиш бўлинмалари ташкил этилди. Ўз навбатида, хунвейбинлар нафақат ўзгача фикрловчилар билан, балки ўзаро ҳам курашди. 1967 йилда Хитой тартибсизликлар туфайли фуқаролар уруши ёқасига келиб қолди.

    Мао Цзэдун хунвейбинларни «сиёсий етук эмас» деб эълон қилди. Ёшлар ҳаракатининг баъзи раҳбарлари отиб ташланди, бошқалари эса ўз карьераларини чўчқа фермаларида ишлаш билан якунлади. Тақдирнинг ҳазилини қарангки, бир пайтлар айнан хунвейбинлар Буюк Хитой деворининг бир қисмини бузиб ташлаган эди. «Бу фойдасиз деворнинг ғиштлари чўчқачилик фермаларини қурилиши учун ишлатилса фойда келтиради», дейишганди улар. 1967 йилнинг кузида уларнинг кўпи бу фермаларда ишлай бошлади.

    Ваҳшийликларга йўл очиб берган раҳбарнинг ўзи «қизил соқчилар»дан воз кечди ва уларни сиёсий калтафаҳмликда айблади. 1967 йил августда ҳукумат қўшинлари ва халқ милицияси Гуйлин шаҳридаги деярли барча хунвейбинларни қириб ташлади. Бир ой ўтгач, ташкилот бўлинмалари тарқатиб юборилди.

    Хулоса

    Мао томонидан бошланган «маданий инқилоб» яна 10 йил давом этди, аммо энди хунвейбинлар иштирокисиз. Натижада, Мао ўзининг асосий рақиблари – Коммунистик партиянинг аъзолари Лю Шаоци ва Дэн Сяопинлар билан бир қаторда беш миллионга яқин партия аъзоларини қатағон қилди. 1976 йилда Маонинг вафоти билан ҳам Хитойда шахсга сиғиниш тугамади. Хитойликларнинг бутун бир авлоди, айниқса, қишлоқларда, Мао Цзэдунни ҳукмдорларнинг энг яхшиси, миллатнинг отаси деб ҳисоблашда давом этди.

    Нурбек Алимов тайёрлади.

    02.06.2020, 17:08   Изоҳ (0)   34355
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Coursera йирик онлайн таълим платформаси бутун дунё талабаларига бепул ўқиш имкониятини тақдим этди

    02.06.2020, 16:09

    «Уларни 10 йилга қамоққа тиқиш керак». Трамп полиция зўравонлигига қарши намойиш ўтказаётганларни ҳибсга олишга чақирди

    02.06.2020, 15:57

    Россияда бир суткада беморларнинг 11108 нафари коронавирусдан тузалди. Яна 8 863 кишида касаллик аниқланди

    02.06.2020, 15:10

    Май ойидаги энг муҳим ҳодисаларни ўзида акс эттирган 10 та сурат

    02.06.2020, 14:46

    АҚШдаги норозилик намойишчилари Манхеттендаги дўконларни ўмарди

    02.06.2020, 13:12

    АҚШ федерал қамоқхоналари норозилик намойишлари сабаб сўнгги 25 йил ичида биринчи бор ёпилди

    02.06.2020, 12:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бразилияда 2 яшар бола онасини отиб қўйди (видео)

    Дунё | 17 июн, 10:37

    “Насаф” ва “Навбаҳор” футболчиларида катта ўсиш, “Пахтакор” аъзоларида эса жиддий пасайиш — Суперлигада ҳаракат қиладиган футболчилар нархи янгиланди

    Спорт | 17 июн, 10:34

    Ўзбекистонда 18 июнь куни жазирама иссиқ бўлади

    Ўзбекистон | 17 июн, 10:33

    Россия Киевга дронлар билан йирик зарба берди. Қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 17 июн, 10:20

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

    Ўзбекистон | 17 июн, 09:54

    Россияда болалар учун дронларни бошқариш бўйича мусобақалар ўтказилади

    Дунё | 17 июн, 09:30

    G7 саммитида Буюк Британия—АҚШ автомобиль савдоси бўйича расмий келишув имзолади (видео)

    Дунё | 17 июн, 09:11

    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси

    Реклама | 17 июн, 09:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.