Ушбу таом ўзбекча шилпилдоққа ўхшаб кетади.
Таом учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Хамирига — ун, сув, туз, тухум
- Қийма
- Туз, мурч — таъбга кўра
- Саримсоқ пиёз
- Ўсимлик ёғи
- Хамирга кетадиган маҳсулотлардан хамир қоринг, бироз тиндиринг.
- Юпқа қилиб ёйилган хамирни ромб шаклида кесиб чиқинг.
- Кесилган хамирлар бироз қотиши керак.
- Гўштга, туз, мурч, майда тўғралган пиёз қўшиб товага солинг.
- Товага 2 ош қошиқ сув солинг ва сув сингиб кетгунича қайнатинг.
- Аралашмага сариёғ қўшинг.
- Қатиққа, саримсоқ пиёз ва туз қўшиб аралаштиринг.
- Алоҳида товада майда тўғралган пиёзни қовуриб олинг.
- Қозонда сувни қайнатиб, ромб шаклидаги хамирларни 5 дақиқа атрофида пишириб олинг.
- Ликопчага тайёр хамирларни, устидан қовурилган пиёзни солинг.
- Хамир устига гўштли аралашмани солинг.
- Устидан саримсоқли қатиқ қуйинг.
Изоҳ (0)