• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода ИИБ ходимларининг хатоси билан 11 йил умрини қамоқда ўтказган 53 ёшли фуқаро айбсиз деб топилди

    Бухоро вилоятида ИИБ ходимлари хатоси билан 11 йил умрини қамоқда ўтказган 53 ёшли фуқаро Ихтиёр Эшмуродов айбсиз деб топилиб, қамоқдан озод этилди. Бу ҳақда «Дарё»га Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди раиси ўринбосари Абдуманноп Шайдоев маълум қилди.

    Таъкидланишича, Олий суд ҳайъатининг ажрими билан маҳкумга нисбатан чиқарилган Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди апелляция инстанциясининг 2009 йил 3 сентябрдаги ажрими 28 май куни бекор қилинган.

    Маълумот берилишича, 2009 йил 42 ёшли Ихтиёр Эшмуродов ҳамқишлоғининг 7 минг доллар пулини қўлга киритиш мақсадида унинг яшаш уйи ётоқхонасига бостириб кириб, ҳамқишлоғи ва унинг 9 ёшли набирасига ҳужум қилганликда айбланган.

    Жиноят ишлари бўйича Жондор туман судининг 2009 йилдаги ҳукмига кўра, Ихтиёр Эшмуродов Жиноят кодексининг 164-моддаси (Босқинчилик), 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан айбланиб, 17 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

    У жазо муддатининг 11 йилини умумий тартибли колонияларида ўтаган. Ўтган йиллар давомида ўзининг айбсизлигини айтиб, Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судига апелляция шикояти киритган ва оқлов ажримини сўраган.

    «Қонунчиликка кўра, суд ўша пайт жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек, у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши ва иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларни синчковлик билан холисона ўрганиши керак эди. Бироқ фуқаро Ихтиёр Эшмуродов ишида қонун талабларига риоя қилинмаган», — дейди Бухоро вилоят суди раиси ўринбосари Абдуманноп Шайдоев.

    Апелляция инстанциясининг видеоконференцалоқа режимида ўтказилган суд процессида сўроқ қилинган Ихтиёр Эшмуродов жабрланувчи Т.Ю ва унинг оила аъзоларини танишини, бироқ улар билан орасида ҳеч қачон келишмовчиликлар бўлмаганини, 2009 йилнинг 29 январь куни ҳамқишлоғининг уйида содир этилган босқинчилик ҳақида тергов ҳаракатлари жараёнида билгани ҳақида кўрсатма берган.

    «Бундай ёвуз жиноятни мен содир этмагандим. ИИБ ходимлари мендан айбимга иқрор бўлишни талаб қилди, турли жисмоний ва руҳий тазйиқлар ўтказишди, асоссиз равишда мени маъмурий қамоққа олишди. Айбимга иқрорлик билдирмасам, гиёҳвандлик воситаси ташлаб бўлса ҳам мени қамаш билан қўрқитишди. Уч сутка давомида қийноқларга солиб, бармоқ изларимни олишди. Аммо жиноятни содир этмаганман, менга нисбатан адолатли қарор қабул қилишингизни сўрайман», — деди Ихтиёр Эшмуродов видеоконференцалоқа режимидаги судда.

    Ўрганилган иш ҳужжатларига кўра, маҳкум 2009 йилнинг 29 январь куни ўз уйидан юз метр нарида бўлган қўшниси Ислом Боқиевникига бориб, ундан DVD диск олиб келган.

    «Ўша пайт судда жабрланувчи сифатида иштирок этган фуқаро ва бизнинг уйимиз орасидаги масофа уч километр чиқади. Эрим ҳатто унинг уйида пул борлигидан ҳам хабари бўлмаган», — дейди Ихтиёр Эшмуродовнинг турмуш ўртоғи Замира Эшмуродова.

    Шунингдек, жабрланувчи Т.Ю. ҳам тергов жараёнларида уйига бостириб кирган шахснинг айнан судланувчи Ихтиёр Эшмуродов бўлгани ёки бўлмагани ҳақида турлича кўрсатмалар берган. Кўрсатмаларини бир неча маротаба ўзгартирган.

    Т.Ю. хонадонида содир бўлган ҳолат бўйича ИИБ ходимлари томонидан тузилган баённомада холислар сифатида имзо қўйган Ҳамро Ҳамроев ҳамда Зоҳид Бобоевлар имзо ўзларига тегишли эмаслигини маълум қилган.

    Мазкур ҳолатларни ўрганиб чиққан Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди апелляция инстанциясига кўра, фуқаро Ихтиёр Эшмуродов ишини Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-ва 3-бандлари (Қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги ва содир этилган жиноятга дахли йўқлиги)га асосан тугатган. У айбсиз деб топилиб, оқланган ва жазони ўташ колониясидан озод этилган.

    Унга Жиноят-процессуал кодексига кўра, жиноий таъқиб натижасида етказилган мулкий, маънавий ва бошқа зиён оқибатларини бартараф қилиш ҳуқуқига эгалиги билдирилган.

    Мавзуга доир:

    • Қашқадарёда мол ўғрилигида гумон қилинган эркак ИИБ ходимлари томонидан калтакланиши оқибатида вафот этгани айтилмоқда
    • Чироқчида бир неча ИИБ ходими қамоққа олинди. Улар одам ўлдиришда гумон қилинмоқда
    • «‘Участкавой’ларингни қутқариб қолсаларинг, ургани йўқ десаларинг, рози қилади». Чироқчилик ИИБ ходимлари қотилликни яшириш учун гувоҳларнинг оғзини ёпишга уринган

    01.06.2020, 09:09   Изоҳ (0)   55758
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда уйида таълим олаётган 600 нафар бола йўқланди

    01.06.2020, 08:48

    Самарқандда ЙПХ инспекторига қўл кўтарган аёлга жиноят иши қўзғатилди

    01.06.2020, 08:06

    Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларнинг таътил пулларини олишида муаммо бўлмаслигини билдирди

    01.06.2020, 06:25

    Самарқандда бир хонали квартира ажратиш учун 4 минг АҚШ доллари талаб қилган фирибгар қўлга тушди

    01.06.2020, 06:04

    Фарғонада Ўзбекистонга 5 кг гашиш олиб кирган ва уни сотмоқчи бўлган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

    31.05.2020, 23:38

    Хоразмда 1 килодан кўп опийни Ўзбекистонга олиб кирган наркокурьерлар қўлга олинди

    31.05.2020, 22:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

    Реклама | 27 июн, 18:00

    “Ўзбекистоннинг энг муҳим ютуқларидан бири — эркин ва профессионал матбуотдир” — Саида Мирзиёева

    Ўзбекистон | 27 июн, 17:58

    Сунъий интеллектда ўчириш хавфидан қочиш учун инсонларни ўлдиришга тайёрлиги аниқланди

    Лайфстайл | 27 июн, 17:55

    Халқаро атом энергетика ташкилоти раҳбари Эрон текширув ўтказишга зудлик билан рухсат бериши кераклигини айтди

    Дунё | 27 июн, 17:40

    Иссиқда ҳолсизликни ҳис қилмаслик учун қандай овқатланиш керак?

    Маслаҳатлар | 27 июн, 17:30

    Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасида жорий этилган “Чегара билмайдиган иш” интеграциялашган платформасига қўшилиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июн, 17:09

    Тошкентда дарахтларнинг рақамли реестрини яратиш бошланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 17:00

    Жефф Безос меҳмонлардан тўй совғаси ўрнига Венецияга хайрия қилишни сўради

    Лайфстайл | 27 июн, 16:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.