Бразилияда коронавирус билан касалланганлар сони 514 минг кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳозирга қадар мамлакатда 206,5 минг киши коронавирусдан соғайган, 29 мингдан ортиқ бемор COVID-19 қурбонига айланган. Ўтган бир сутка ичида яна 16,4 минг кишида коронавирус аниқланган.
Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, Бразилия коронавирус билан касалланганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда кетмоқда. Биринчи ўринни 1,7 миллиондан ортиқ касал билан АҚШ эгаллаган.
23 май куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг соҳадаги фавқулодда вазиятлар дастури бўйича директори Майкл Райан Жанубий Америка коронавирус эпидемиясининг янги эпимарказига айланганини маълум қилганди.
Мавзуга доир: ЖССТ вакили COVID-19 билан касалланиш иккинчи марта ўз чўққисига чиқиши мумкинлигини билдирди
Изоҳ (0)