Бутун дунёда янги турдаги коронавирус инфекциясини юқтириб олганларнинг сони 6 миллион нафардан ошиб кетди, 367 минг киши касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда федерал ва маҳаллий ҳукуматлар, ОАВ ҳамда бошқа манбаларга асосланиб статистик маълумотлар тақдим этиб келаётган Жонс Ҳопкинс университети хабар берди.
Университет маълумотлари бўйича 31 май ҳолатига кўра бутун дунёда 6 миллион 3 минг 762 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, камида 367 минг 356 бемор инфекция асоратлари туфайли вафот этган.
Энг кўп касалланиш ҳолати АҚШда кузатилган, у ерда 1 миллион 760 минг 740 кишида COVID-19 коронавирус инфекцияси борлиги аниқланган, 103 минг нафардан кўпроқ одам касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
Мавзуга доир: ЖССТ вакили COVID-19 билан касалланиш иккинчи марта ўз чўққисига чиқиши мумкинлигини билдирди
Изоҳ (0)