Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

АҚШдаги Денвер (Колорадо штати), Цинциннати (Огайо штати), Милуоки (Висконсин) ва Портленд (Орегон штати) шаҳарларида, шунингдек, Лос-Анжелес (Калифорния штати), Филадельфия (Пенсильвания штати) ва Атланта (Жоржия штати)да афроамерикалик Жорж Флойднинг Миннеаполисда полициячилар томонидан қўлга олинганидан кейин кузатилган ўлими деб бошланган норозилик намойишлари туфайли комендантлик соати жорий қилинди. Бу ҳақда юқоридаги шаҳарларнинг раҳбарлари расман

Hey Denver, we want everyone to be safe. That's why, starting tonight, a citywide curfew will be in effect for the @CityofDenver beginning at 8p - and nightly from 8p to 5a through Monday, June 1st. Please spread the word and take care of yourselves. pic.twitter.com/oA9wAWC9ep

— Michael B. Hancock (@MayorHancock) May 30, 2020

Денвер шаҳридаги намойишлар.

Денвер шаҳридаги намойишлар.
Фото: AP Photo

«Биз ҳамма хавфсизликда бўлиши тарафдоримиз. Шу сабабли бугундан бошлаб Денвер шаҳрида соат 20:00 дан 05:00 га қадар 1 июнгача давом этадиган комендантлик соати жорий қилинди», — деб ёзган Денвер мэри Майкл Хэнкок Twitter’да.

Цинциннати мэри Жон Кранли эса Twitter’даги саҳифасида шанба ва якшанба кунлари учун маҳаллий вақт билан соат 22:00 дан 06:00 гача амал қиладиган комендантлик соати кучга киришини билдирган.

Портленд мэри Том Вилер ҳам фавқулодда ҳолат ва комендантлик соати эълон қилган.

«Комендантлик соати ҳозирдан тонгги соат 06:00 гача амал қилади. Эртасига соат 20:00 дан 06:00 гача қайта бошланади», — деган у.

Milwaukee Journal Sentinel нашрининг ёзишича, Милуоки мэри Том Барретт ҳам матбуот анжуманида тунги соат 21:00 дан комендантлик соати амал қила бошлашини маълум қилган. Жума куни тартибсизликлар оқибатида шаҳарда юз берган отишмалар сабаб бир нафар полициячи яраланган, 16 та бино эса ўмариб кетилган.

АҚШдаги катта шаҳарлар Лос-Анжелес, Филадельфия ва Атлантада ҳам тартибсизликлар сабаб комендантлик соати жорий қилинган.

«Биз ҳар доим сўз эркинлиги ва Лос-Анжелес аҳолисининг ҳуқуқларини ҳимоя қиламиз, бу қўполлик ҳамда вандализм билан амалга оширилмайди. Норозилик намойишларида иштирок этаётганлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва Лос-Анжелес фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида саот 20:00 дан 05:00 га қадар комендантлик соати жорий қилинади», — дея ёзган шаҳар мэри Гарсетти Twitter’да.

Лос-Анжелесда норозилик билдираётган оломон.

Лос-Анжелесда норозилик билдираётган оломон.
Фото: AP Photo

ABC телеканалининг хабар беришича, Лос-Анжелес полицияси намойишчиларга қарши кўзни ёшлантирувчи газ, кучли шовқин чиқарадиган гранаталар ва резина ўқлардан фойдаланган ҳолда қаршилик кўрсатмоқда.

«Филадельфия мэри шаҳарда соат 20:00 дан 06:00 гача давом этадига комендантлик соати эълон қилди», — дейилади шаҳар полициясининг Twitter’даги баёнотида. Шунингдек, расмий ахборотда кўчага фақат иш юзасидан касб ваколати доирасида чиқиши зарур бўлган фуқароларга ушбу тартибга риоя этмаслик истисно тариқасида рухсат берилади.

«Куни кеча содир бўлган тартибсизликлар сабаб шаҳар мэри Кейша Боттомс Атланта юрисдиксиясидаги ҳудудларда комендантлик соати жорий қилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади», — дейилган Атланта администрациясининг баёнотида.

АҚШда оммавий намойишлар афроамерикалик Жорж Флойднинг Миннеаполис (Миннесота штати)да ўлдирилиши туфайли бошланган. Уни 25 майда қалбаки пуллардан фойдаланганликда гумон қилиб ҳибсга олишган. Интернетда тарқалган видеоёзувда полициячилардан бирининг гумонланувчини унинг бақириб қаршилик кўрсатишига қарамай тиззаси билан бўғаётгани тасвирга тушган. Кейинчалик Флойднинг касалхонада вафот этгани маълум бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар