Ўтаётган ҳафта давомида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шавкат Мирзиёев 27 май куни туризм ва давлат активларини хусусийлаштириш соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Эроннинг Теҳрон шаҳрида Рамазон ҳайити куни бутун дунё коронавирусдан халос бўлишини сўраб дуо ўқиётган мусулмон аёл.

Фото: АP

АҚШнинг Калифорния штатидаги Лос-Анжелес шаҳрида ҳомиладорликнинг еттинчи ойида ҳам беморларга қараётган тиббиёт марказининг ижрочи директори Зофия Анклесария.

Фото: Reuters

Япониянинг Токио шаҳридаги осмонўпар бино рамзининг кийимини кийиб олган ходим ҳимоя ниқобида ташриф буюрувчиларни кутиб олмоқда. Бино 28 май куни қайта иш бошлади.

Фото: Getty Images

Филлипинлик рассом қайта ишланган хом ашёдан ясаган навбатдаги ниқобини намойиш этмоқда.

Фото: Reuters

Филиппиннинг Манила шаҳридаги Тагиг туманидаги мактабда кибербитирув оқшоми. Талабаларнинг сурати туширилган планшет роботга ўрнатилган. 179 нафарга яқин талабага онлайн диплом топшириш маросими Facebook орқали жонли эфирга узатилиши ташкил этилди.

Фото: АP

Даниялик рэпер ва қўшиқлар муаллифи Лиам O’Коннор Копенгаген аэропортидаги автотураргоҳда концерт бермоқда.

Фото: Reuters

Хитойнинг Цзянсу провинцияси Наньтун ҳудудидаги қишлоқлар.

Фото: Getty Images

Хитойнинг Цзянсу провинцияси Лянчжен қишлоғидаги қопларга солинган пиёз.

Фото: Getty Images

Англиянинг Истборн ҳудудидаги Бичи-Хед тепалигида иссиқ ҳаводан баҳра олаётган одамлар.

Фото: Reuters

iCub — когнитив гуманоид робот, очиқ чиқиш кодига эга. Қурилма Италиянинг Генуя шаҳридаги технология институтида ишлайди. Унинг 53 та двигатели бор, робот кўради ва эшитади.

Фото: Getty Images

Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Скайуокерда юриб кетаётган қизалоқ.

Фото: Getty Images

Италиянинг Флоренция шаҳрида Микеланжелонинг Давид ҳайкалини тозалаётган реставратор. Деярли 3 ой карантинга ёпилган Фанлар академияси галереяси қайта очилишга яқин турибди.

Фото: Getty Images

Франциянинг Париж шаҳри яқинидаги Фешерол ҳудудида машғулотларига ҳозирланаётган паралампиячи теннис устаси Полин Дерулед.

Фото: Getty Images

Хитойнинг Гонгконг шаҳрида ҳукуматга қарши намойишга чиққанларга нисбатан полиция кўзни ёшлантирувчи газ қўллади.

Фото: Getty Images

Италия Республикаси тузилганининг 74 йиллиги муносабати билан Frecce Tricolori миллий учувчилар гуруҳи Миландаги Дуомо майдони узра парвоз қилмоқда.

Фото: Getty Images

АҚШнинг Мэриленд штатидаги Оушен-Ситида одамлар Хотира кунини нишонлаш учун қирғоқ бўйларига сайрга чиқишди. Айни дамда мазкур ҳудудда ҳам коронавирус туфайли жорий этилган тақиқлар юмшатилган.

Фото: Reuters

Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳридаги момақалдироқ.

Фото: Reuters

Венгриянинг Мишкольц шаҳри ҳайвонот боғидаги маймунлар.

Фото: EPA

Владивостокдаги туман.

Фото: ТАСС