Хитойнинг Tmall компанияси харидорларга улкан савдо маркази бўйлаб виртуал айланиб, керакли товарларни танлаш имконини берадиган янги 3D-дўкон иш бошлаганини расман эълон қилди, деб хабар беради IXBT.
Бу турдаги дўконларнинг кейинги авлодларини яратишда 3D-картография технологияларидан фойдаланилади. Tmall’нинг мазкур ташаббусида иштирок этишга дастлаб 100 дан ортиқ йирик компаниялар, жумладан, IKEA рози бўлган.
Мазкур 3D-дўконлар ёрдамида харидор ўз смартфони орали товарлар ассортиментини томоша қилиши ва уйдан чиқмасдан харидларни амалга ошириши мумкин. Янгиликнинг яратилишига давом этаётган коронавирус пандемияси сабаб бўлган. Шу орқали харидорлар одамлар гавжум бўладиган жойларга боришдан қочиши мумкин.
Таҳлилчилар 3D-шопинг сервисларининг бешинчи авлод тармоқларининг тарқалиши борган сари оммалашишига ишонч билдирмоқда. 3D-дўконларнинг оддий онлайн дўконлардан фарқи — улар орқали харид жараёни интерактив ва қизиқарли, одамлар эса янги технологияни амалиётда синаши мумкин.
Маълумотларга кўра, Tmall 3D-дўконларда дастлаб 100 дан ортиқ машҳур брендларнинг товарлари пайдо бўлади. Масалан, IKEA’нинг савдо зонаси 3000 метр квадрат жойни эгаллайди, у 1:1 масштабда — максимал даражада ўхшашликда яратилган.
Изоҳ (0)