Украинанинг Коломия шаҳрида яшовчи 90 ёшли аёл ўзини самолёт учувчиси сифатида синаб кўрди, деб ёзади «Korrespondent.net».
Нафақахўр аёлга самолёт кабинасида инструктор ҳамроҳлик қилди. У аёлга самолётни жойидан қўзғатиш ва қўндиришга ёрдам берган. Ҳавода самолётни кекса аёлнинг ўзи бошқарган.
Кекса аёл карантин вақтида зериккани учун самолёт ҳайдаб кўришга қарор қилганини айтган.
Изоҳ (0)