Миср телеканалида интервью олаётган телебошловчи қизни маймун студиядан ҳайдаб чиқарди, деб ёзади «Korrespondent.net».
Телебошловчи Лобна Асал ҳамкасби Хуссам Хаддад билан мисрлик актёр Иброҳим ас-Саммондан инйтервю қилаётган эди. Актёр студияга ўзи билан кинофильмда суратга тушган маймунни олиб келганди.
Телебошловчи маймунни боғичидан ушлаб, у билан ўйнай бошлади. Бироздан сўнг маймун унга ташланди. Асал маймундан ёстиқ билан яширинишга ҳаракат қилди, охир-оқибат студиядан қочиб кетишга мажбур бўлди.
Хабарда айтилишича, маймунга ҳам, телебошловчига ҳам ҳеч қандай зарар етмаган.
Мавзуга доир: Хитойдаги янгиликлар агентлиги виртуал бошловчини яратди
Изоҳ (0)