Ўзбекистонда 28 май соат 16:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41 кишига ошиб 3437 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 9 таси Тошкент шаҳрида аҳоли орасидан аниқланган. 32 ҳолат карантин марказидагилар орасида, шундан 10 нафари Санкт-Петербург шаҳридан, 3 нафари Новосибирск шаҳридан, 1 нафари Истамбул шаҳридан ҳамда 17 нафари Қозоғистондан Ўзбекистонга кириб келган. Коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган 1 фуқарода ҳам инфекция аниқланди.
Маълумот учун, шу кунгача беморларнинг 2685 нафари соғайиб, реабилитацияга кузатилган, 738 нафар бемор даволанишда қолмоқда. Ўзбекистонда 14 киши эса инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)