• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг маблағлари қаерга сарфланаётгани тўғрисида маълумот берилди

    Молия вазирлиги Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг 27 майгача бўлган харажатлари юзасидан маълумот берди.

    Жамғарманинг 7,44 триллион сўм миқдоридаги даромадлар ҳажмининг 7,32 триллиони халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ҳамда 123,5 миллиарди давлат бюджети ҳисобидан шакллантирилган. Шу билан бирга, халқаро молия институтларининг маблағлари жалб қилингунга қадар давлат бюджетидан йўналтирилган 475 миллиард сўм маблағ давлат бюджети даромадларига қайта тикланган.

    Жамғарма маблағларининг 3,306 миллиард сўми ишлатилган бўлиб, уларнинг аксарияти (1,4 триллион сўм) иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Хусусан, субсидия маблағлари сифатида 500 миллиард сўм «Иссиқлик электр станциялари» АЖ корхоналарига, «Ўзбекнефтгаз» АЖга — 401 миллиард сўм ажратилган бўлса, Uzbekistan Airports’га — 101 миллиард сўм, Uzbekistan Airways’га — 406 миллиард, «Биринчи резинотехника заводи»га — 40 миллиард сўм миқдорида ссуда маблағлари ажратилган.

    Эътиборли жиҳати, «Gazeta.uz»нинг маълум қилишича, «Биринчи резинотехника заводи» (БРЗ) 2014 йилда «Ўзкимёсаноат» буюртмасига биноан Хитойнинг Poly Technologies компанияси томонидан 183,96 миллион доллар эвазига қурилган.

    «Ангрен» эркин иқтисодий зонасида жойлашган БРЗ конвеер ленталари, қишлоқ хўжалиги ва автомобиль шиналарини, шунингдек, UzAuto Motors томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар учун ҳам шиналар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Шунингдек, завод 2020 йилнинг 1 октябрига қадар бир қатор имтиёзларга эга ҳисобланади.

    Завод муассиси «Ўзкимёсаноат» ҳисобланади, директори эса Тошкент вилояти собиқ ҳокими ва собиқ бош вазир ўринбосари Ғуломжон Иброҳимов. Бироқ муассислар таркиби тез орада ўзгариши керак. 2019 йилнинг 26 ноябрида Россиянинг «Татнефть» компанияси «Ўзкимёсаноат» ва БРЗ билан завод базасида қўшма корхона яратиш бўйича битим имзолаган. Қўшма корхонанинг 51 фоиз улуши Россия томонига, 49 фоизи — «Ўзкимёсаноат»га тегишли бўлади.

    Битим томонлар бир қатор шартларни келишиб олгач амалга ошиши, БРЗ эса «Татнефть» шина бизнеси (KAMA TYRES) билан бирлашиши маълум қилинганди.

    Республика санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига 573 миллиард сўм ажратилган. Маблағларнинг 270 миллиарди тест тизимлари, реактив ва ҳимоя воситаларини сотиб олишга йўналтирилган бўлса, 11 миллиард сўм махсус транспорт воситаларини харид қилишга сарфланган. Шунингдек, карантинга олинган фуқароларни дори-дармонлар билан таъминлашга — 3 миллиард сўм, карантин тадбирларига жалб этилган, коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаётган тиббиёт ва бошқа ходимларга махсус қўшимча ва рағбатлантириш тўловлари учун — 12 миллиард сўм йўналтирилган.

    Ажратилган маблағларнинг катта қисми — 277 миллиард сўм ҳудудий марказларга, жумладан, фуқароларни карантинда сақлаётган муассасалар ходимларининг иш ҳақи, озиқ-овқат, гигиена, товарлар ва бошқа харажатларига, тадбирга жалб этилган тиббиёт ходимларининг устамалари учун (250 миллиард сўм), жамоат жойларини дезинфекция қилишга — 18 миллиард, эпидемик ҳолат билан курашиш бўйича бошқа тадбирларга 9 миллиард сўм ажратилган.

    Шифохоналар ва карантин мажмуаларини қуриш ва жиҳозлашга 487 миллиард сўм ажратилди. Маблағларнинг 286 миллиарди 10 минг ўринли махсус шифохоналар қуриш учун, 182 миллиард сўм 20 минг ўринли аҳолини вақтинча карантинда сақлаш мажмуасини қуришга йўналтирилган бўлса, диагностика лабораторияси мажмуасини реконструкция қилишга — 10 миллиард сўм, тиббий жиҳоз ва инвентарлар, дори-дармон, дезинфекция ишлари ва тиббий буюмлар учун — 9 миллиард сўм йўналтирилди.

    Ижтимоий соҳага ажратилган маблағлар 294 миллиард сўмни ташкил этмоқда. Улар ўз ичига кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш (60 миллиард сўм), банд бўлмаган фуқароларни вақтинчалик ишларга жалб қилиш (100 миллиард сўм), ижтимоий нафақалар (70 миллиард сўм), ишсиз, кам таъминланган оилаларга шахсий томорқаларини ривожлантириш (50 миллиард сўм) каби соҳаларни қамраб олади.

    Шунингдек, «Тошкент метрополитени» ва «Тошшаҳартрансхизмат» ходимларига тўловлари учун 11 миллиард сўм, «Ўзавтотранссервис» ва «Тошшаҳартрансхизмат» транспорт харажатларини қоплашга 2 миллиард сўм, Мудофаа вазирлигига гуманитар ёрдамни олиб келиш билан боғлиқ харажатлар учун 1 миллиард сўм ажратилган.

    Сув таъминоти ва ирригация тадбирлари билан боғлиқ харажатларга 504 миллиард сўм миқдорида маблағ йўналтирилган. Улар орасида ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилишга 246 миллиард сўм, Жиззах вилоятида Зафаробод туманидаги «Иншоот» қурилиши объектига 57 миллиард сўм, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш тизимларини қуришга 39 миллиард сўм, сув хўжалиги вазирлигига — Жиззах вилоятидаги ирригация тадбирлари учун 14 миллиард сўм, Оролни қутқариш жамғармасига 10 миллиард, 22 минг ўринли аҳолини вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуаси сув таъминоти учун 16 миллиард, 10 минг ўринли махсус шифохоналар сув таъминоти учун 8 миллиард сўм ажратилган.

    Бундан ташқари, «Ҳудудий сув таъминоти» МЧЖга 61 миллиард сўм, Давлат экология қўмитасига 53 миллиард сўм ссуда ажратилган.

    28.05.2020, 19:04   Изоҳ (0)   12869
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада «Ҳизб ут-Таҳрир» террорчилик ташкилоти аъзолари қўлга олинди

    28.05.2020, 18:48

    Ўзбекистонда 29 май куни 42 даражагача иссиқ бўлиб, шамол тезлиги секундига 23 метргача кучайиши мумкин

    28.05.2020, 18:38

    Тошкентдаги электр тармоқлари корхонаси олдида «ижтимоий масофаланиш»ни йўққа чиқарган навбатга изоҳ берилди

    28.05.2020, 18:14

    Жанубий Корея коронавирусга қарши кураш учун Ўзбекистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди

    28.05.2020, 18:00

    Ўзбекистон пандемия сабабли Афғонистонга кўрсатиладиган ёрдамни кенгайтириш кераклигини маълум қилди

    28.05.2020, 17:43

    Тошкентда коронавирусга чалинган 17 киши тузалди. Ўзбекистон бўйича жами соғайганлар сони 2685 нафарга етди

    28.05.2020, 16:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.