Америкадаги Hard Rock Stadium стадионини очиқ осмон остидаги улкан автокинотеатрга айлантириш таклиф этилди, деб хабар беради Motor.
Коронавирус пандемияси сабаб АҚШда барча спорт тадбирлари бекор қилинган, кўплаб стадионлар ва бошқа спорт объектлари сотилмаётган автомобилларни сақлаш учун ижарага берилмоқда. Бироқ «Mayami Dolfins» футбол клуби ўзининг Hard Rock Stadium стадионидан фойдаланишнинг бошқа йўлини топди — жамоа уни энг катта автомобиль кинотеатрига айлантириш таклифини берди. Бу бир томондан майдонни ижарага олишдаги харажатларни қўпласа, бошқа тарафдан — америкаликлар ижтимоий масофага риоя қилган ҳолда фильм ва кинолар кўриш имконини беради.
Hard Rock Stadium’нинг Instagram’даги саҳифасида автокинотеатр қандай кўринишга бўлиши кераклиги тасвирланган бир неча сурат пайдо бўлган. Суратларнинг бирида автомобиль футбол майдонига жойлаштирилган бўлса, бошқасида стадион автотураргоҳида турибди.
Март ойининг охирларида АҚШда автокинотеатрлар коронавирус сабаб яна оммалашаётгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)