Ижтимоий тармоқларда 1 июндан бошлаб автотранспорт воситалари ойналарини «тонировка» қилиш нархи тушиши кутилаётгани бўйича хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мазкур хабарларга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, автотранспорт воситалари ойналарини «тонировка» қилиш нархлари пасайиши бўйича ҳукумат қарори ишлаб чиқилмаган.
«Автотранспорт воситалари ойналарини «тонировка» қилиш нархлари пасайиши бўйича ҳукумат қарори ишлаб чиқилмаганлигини маълум қиламиз», — дейилади ЙҲХББ хабарида.
Шунингдек, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлиги эслатиб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 августдаги 646-сонли қарори билан Ўзбекистонда автомобиллар ойналарини қорайтириш тартиби ва нархлари белгиланган.
Изоҳ (0)