• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Икки гектар боғимни нобуд қилиб, ўрнига ёнғин хавфсизлиги депоси қурилди». Бухоролик фермер мурожаати

    Бухоро вилоятининг Бухоро туманида фермер томонидан яратилган боғдаги ёш ниҳоллар нобуд қилиниб, ўрнига ёнғин хавфсизлиги депоси қурилгани айтилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га мурожаат қилган фермер Убайдулла Содиқов фермер хўжалиги учун ажратилган ердан вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи борлигига қарамасдан, ер унинг розилигисиз олиб қўйилганини таъкидламоқда.

    Фото: «Дарё»

    «Менга ижарага берилган ердан бошқа мақсадда фойдаланишса-да, бу ҳақда менга огоҳлантириш хати беришмади. Ҳатто оғзаки ҳам айтишмади», — дейди «Содиқов Убайдулла» фермер хўжалиги раҳбари Убайдулла Содиқов.

    Маълум бўлишича, «Содиқов Убайдулла» фермер хўжалиги 2002 йил ташкил этилган бўлиб, туманнинг собиқ ҳокими Некмурод Пўлатовнинг қарори билан 367—368-контурдан 2 гектар ер майдони 20 йил муддатга ижарага берилган.2017 йил 17 июль куни туманнинг ўша пайтдаги ҳокими Муҳиддин Эсонов қарори билан фермер хўжалигининг «Ойбек» маҳалла Тошмачит кўчаси ҳудудидан Бухоро ҳокимлиги ҳузуридаги ягона буюртмачи инжиниринг компаниясига туман ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси ёнғин хавфсизлиги депоси биносини қуриш учун 1,4 гектар ер майдони ажратилган.

    Фермер еридан қурилган ёнғин хавфсизлиги депоси биноси

    Фермер еридан қурилган ёнғин хавфсизлиги депоси биноси
    Фото: «Дарё»

    Убайдулла Содиқовнинг айтишича, худди шундай ҳолат 2007 йилда ҳам рўй берган.

    «2007 йил ҳам туман мутасаддилари кўрсатмаси билан фермер хўжалигимга тегишли ер майдонининг маълум бир қисмида консерва цехи қурилганди. Шунга қарамасдан еримнинг қолган қисмида боғ яратиш ва полиз экинлари етиштиришда давом этдим. Энди ёнғинга бино қуриш учун 800 дан ортиқ ниҳолимни нобуд қилишди. Фақат бино теварак-атрофида унган ниҳолларгина сақлаб қолинди», — дейди фермер.

    Фермер эккан дарахтларнинг қолган қисми

    Фермер эккан дарахтларнинг қолган қисми
    Фото: «Дарё»

    Фермер туман ҳокимлиги ундан олиб қўйилган ер учун ўрнига бошқа ер берамиз, деб ваъда қилганини, аммо ваъда ҳалигача бажарилмаганини маълум қилмоқда.

    «2002 йилдан ҳозирга қадар туманда учта ҳоким алмашди. Ҳар гал ижарага берилган ерлар ўзбошимчалик билан бошқа мақсадлар учун ўзгарди. Эътироз билдирганимда бино ва иншоотлар қуриб битказилгунга қадар ер майдони ажратиб берилиши ҳақида оғзаки ваъдалар берилади. Мурожаат қилмаган жойим қолмади. Бу тўсиқлар билан на фермер хўжалиги фаолиятини юрита олдим, на ҳаловат топдим», — дейди Убайдулла Содиқов.

    Ер кодексининг 37-моддасида белгиланишича, ер участкаси ёки унинг бир қисми давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер эгасининг розилиги билан ёки ердан фойдаланувчи ва ижарачи билан келишилган ҳолда тегишлича туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан олиб қўйилади.

    Фото: «Дарё»

    «Фермер ер майдонидан оқилона фойдаланмаган. Давлатга ҳеч қандай ҳосил етказиб бермаган. Бундан ташқари, ёнғин хавфсизлиги туман бўлинмаси тикланган ер майдонида ҳеч қандай ниҳоллар бўлмаган. Буни бино тиклашдан олдинги суратларда ҳам кўриш мумкин, — дейди Бухоро туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи Жасур Ботиров. — Қолаверса, 367—368-контурга оид маълумотлар ўрганилганда «Содиқов Убайдулла» фермер хўжалигининг мавжудлиги ҳақида қайд этилмаган. Шунингдек, фермерда туман ҳокими билан ердан 20 йил муддатга фойдаланиш ва фаолиятини юритиши ҳақида ижара шартномаси ҳам йўқ».

    Фермер хўжалиги раҳбарининг онаси Меҳри Жўраевага кўра, ижарага олиш шартномаси бўлган, аммо йўқолган.

    «Ҳақиқатан ҳам давлатга ҳосил етиштириб беролмаганмиз. Аммо ерга ишлов бериб, уни тиклагунимизча орадан икки йилча вақт ўтди. Кейин сабзавотлар етиштириб, боғ барпо этиш мақсадида ниҳоллар ўтқаздик. Ниҳоллар ҳали бўй чўзмай туриб, йўқ қилинди ва қурилиш ишлари бошланди. Ер майдонимиз йилдан йилга қисқариб бораверди. Тадбиркорлик турини ўзгартириш, яъни ер майдонида спорт ўйингоҳи ва боғ яратишга рухсат олиш учун югур-югурларимиз зое кетди. Охири умидни ҳам узиб қўйдик», — дейди Меҳри Жўраева.

    Суриштирув давомида «Содиқов Убайдулла» фермер хўжалиги томонидан 2002 йилдан 2007 йилгача ердан фойдаланганлик бўйича ижара ҳақи ва ер солиғи мунтазам тўлаб келингани маълум бўлди.

    Бухоро ҳокими ўринбосарининг жорий йил 26 мартдаги хатига асосан бино қурилган ер «Содиқов Убайдулла» фермер хўжалигига 20 йил муддатга ижарага берилгани, бироқ фермердан олиб қўйилган ер учун ўрнига мос равишда ер участкаси берилмагани маълум бўлади.

    Вилоят ҳокимлигининг ёзишича, ушбу масалани кўриб чиқиш Бухоро тумани ҳокими томонидан кечиктириб келинган.

    Вилоят ҳокимлигининг хати

    Вилоят ҳокимлигининг хати
    Фото: «Дарё»

    «‘Содиқов Убайдулла’ фермер хўжалигига оид барча ҳужжатлар ўрганилганда йиллар давомида ердан оқилона фойдаланмагани, ҳосилдорлик йўқлиги маълум бўлди. Ижарага олиш шартномаси ҳам мавжуд эмас. Шунга қарамай, ‘Содиқов Убайдулла’ фермер хўжалигига белгиланган тартибда туманнинг ‘Кунжиқалъа’ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан тенг миқдорда, балки ундан ҳам ортиқ ер майдони ажратиш масаласи кўриб чиқилган. Яқин орада эса захира ва ўзлаштирилмаган ер майдонлари мавжуд эмас», — дейди Бухоро тумани ҳокими Қаҳрамон Дўстов.

    Аниқланишича,«Кунжиқалъа» маҳалла фуқаролар йиғини фермер яшаш манзилидан 30-35 километр узоқликда жойлашган.

    «Мен йиллар давомида фермер хўжалигимга 20 йилга муддатга берилган ердан тўсиқлар сабаб фойдалана олмадим. Энди эса узоқдан ер майдони ажратилиши туман ҳокими томонидан ўйлаб топилган навбатдаги тактика холос. Мен ҳокимнинг менга атайин қасд қилиб қўяётган таклифини рад этаман ва ўз ҳақимни талаб қиламан», — дейди Убайдулла Содиқов.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    27.05.2020, 13:51   Изоҳ (0)   34886
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида ишсизлик даражаси юқорилиги маълум бўлди

    27.05.2020, 13:28

    Қашқадарёдаги кўп қаватли уйлардан бирига кириб қолган илон ушланди (видео)

    27.05.2020, 13:04

    Марҳамат туманига янги ҳоким тайинланди

    27.05.2020, 12:49

    Тошкент—Андижон—Тошкент йўналишига қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди

    27.05.2020, 12:20

    АКТ вазирининг собиқ ўринбосари Олимжон Умаров бош вазир маслаҳатчиси этиб тайинланди

    27.05.2020, 12:06

    Ўзбекистонда аҳоли саломатлик даражасини яхшилашда ҳисса қўшганлар учун орден ва медал таъсис этилди

    27.05.2020, 11:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саида Мирзиёева Fitch Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширгани ҳақида: “Бу — келгусида янада кўпроқ хорижий сармояларни жалб этишга хизмат қ...

    Ўзбекистон | 27 июн, 18:33

    Дунёдаги энг қуруқ чўлда қор ёғди

    Лайфстайл | 27 июн, 18:20

    Шавкат Мирзиёев ЕОИИ саммитида иштирок этди

    Ўзбекистон | 27 июн, 18:05

    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

    Реклама | 27 июн, 18:00

    “Ўзбекистоннинг энг муҳим ютуқларидан бири — эркин ва профессионал матбуотдир” — Саида Мирзиёева

    Ўзбекистон | 27 июн, 17:58

    Сунъий интеллектда ўчириш хавфидан қочиш учун инсонларни ўлдиришга тайёрлиги аниқланди

    Лайфстайл | 27 июн, 17:55

    Халқаро атом энергетика ташкилоти раҳбари Эрон текширув ўтказишга зудлик билан рухсат бериши кераклигини айтди

    Дунё | 27 июн, 17:40

    Иссиқда ҳолсизликни ҳис қилмаслик учун қандай овқатланиш керак?

    Маслаҳатлар | 27 июн, 17:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.