• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дунё сиёсий майдонидаги яна бир тўқнашув. Эрдўғон ва Асад ўртасидаги зиддиятнинг охири нима бўлади?

    Бугунги кунда дунё сиёсий майдонида бир нечта зиддиятли вазиятлар юзага келмоқда. «Дарё» колумнисти, россиялик сиёсатшунос Михаил Магид Сурия ва Туркия билан боғлиқ ана шундай сиёсий масалалар ҳақида фикр юритади. 

    Сурияда вазият яна таранглашмоқда. 5 март куни Москва ва Анқара ўртасида Идлиб провинциясида тинчлик ўрнатиш битими имзоланганига қарамай, Сурия президенти Башар Асаднинг армияси мазкур ҳудуддаги қуролланган мухолифат отрядларига зарба беришда давом этмоқда. Ўз навбатида таркибида «Ал-Қоида»га алоқадор жангарилар бўлган маҳаллий анти-асад кучлари ҳам бунга нисбатан ўт очиш билан жавоб қайтармоқда. Ушбу жангарилар Идлибдаги М4 трассасини ҳам рус ва турк ҳарбийларининг биргаликдаги патруль қилинишига тўсқинлик қилмоқда – бундай патруль қилиш ўша келишувда назарда тутилган эди.

    Туркия «Ал-Қоида»нинг Суриядаги собиқ тармоғи бўлган «Ҳаят Таҳрир аш-Шом»нинг (ХЦҳ) 15-20 минг кишидан иборат гуруҳини қуролсизлантиришдан бош тортяпти ва ҳатто ушбу гуруҳларнинг ва Идлибдаги Туркияга тарафдор бўлган бошқа анти-асадчи кучларнинг қўшма штаблари тузилаётгани ҳақида ҳам хабарлар мавжуд. Бу ҳам Россия—Туркия келишувларига зиддир. Бир қарашда коронавирус келтириб чиқарган муаммолар туфайли қўшинлари Сурия ҳудудининг муайян қисмларини эгаллаб турган Туркия, Россия, АҚШ, Эрон сингари мамлакатларнинг диққат-эътибори ички муаммоларни ҳал қилишга қаратилгандек ва уларнинг ҳозир Суриядаги вазиятнинг жиддийлашишидан катта манфаати йўқдек туюлади.

    Албатта, Асад армиясининг ўзи ҳам мураккаб аҳволда. Улар орасида кўпчиликда йўтал бор ва бу ҳақидаги хабарлар асадчи қўшинлар фаол ҳарбий ҳаракатларни давом эттираётган бир пайтда кутилмаганда кенг кўламли демобилизацияни бошлашидан аввал ҳам янграган эди. Асадчи қўшинлар COVID-19 билан зарарланганми ёки уларда шунчаки оддий гриппми – бизда бу ҳақидаги аниқ маълумотлар йўқ бўлса-да, лекин барибир вазият Асад режими учун яққол хавотирли бўлиб турибди.

    Шунга қарамай, Идлибдаги вазият борган сари ёмонлашмоқда. Аввалроқ ҳам тахмин қилинганидек, Россия ва Туркия ўртасидаги ўт очишни тўхтатишга оид 5 март келишувлари яхши ишламаяпти. Суриядаги барча рус—турк келишувлари яхши иш бергани йўқ ва улар систематик равишда бузилмоқда, вақти-вақти билан барбод бўляпти. Бу жараёнга бир тарафдан Туркия ва Туркияга тарафдор бўлган анти-асадчи жангарилар иштирокидаги ва иккинчи тарафдан Россия ва Асад иштирокидаги ҳарбий ҳаракатлар йўлдош бўлмоқда.

    Анқара ва Москва ўзаро тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувлардан қочаётган бўлса-да, лекин кун келиб бундай тўқнашув содир бўлиш хавфи катта. Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Туркия Россиянинг ҳарбий самолётини уриб туширганди. Сурия аллақачон кучли мамлакатлар ўртасидаги ўзаро «империалистик тақсимот майдони» деса бўладиган объектга айланди. Россия ва Эрон ўзларига қарашли Эронга тарафдор шиа кўнгилли қўшинлари ёрдамида Асад билан биргаликда Сурия ҳудудининг 65 фоизини назорат қилмоқда. Анти-асад кучлари, шу жумладан, ХЦҳ ва «Ал-Қоида» отрядлари турк қўшинлари билан биргаликда Суриянинг шимоли ва шимоли-ғарбидаги қатор ҳудудларни эгаллаган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    АҚШнинг муайян ҳарбий қўллаб-қувватлаши остидаги курд ҳарбий тузилмалари Суриянинг шимолидаги, шимоли-шарқи ва шарқида жойлашган 25 фоизга яқин ҳудудини назорат қилмоқда. Америкаликлар Суриядаги асосий нефть конларини ўз назоратларига олган, лекин конлардан ташқаридаги ҳудудларда Америка аскарлари курдларга ҳеч қандай ҳарбий кўмак кўрсатаётгани йўқ. Шу сабабли ҳам курдлар ўзларининг мухториятини мустақил равишда ҳимоя қилишга интилмоқда.

    Асад Идлибдаги янги ҳужум операцияларига тайёргарлик кўраётгани аниқ. У Туркияга тарафдор бўлган анти-асадчи кучлар эгаллаб турган ушбу анклавни бартараф этмоқчи. Асад бир вақтнинг ўзида ҳам рус қўшинларига ва ҳам Эрон қўшинларига ва шунингдек, Эронга тарафдор шиа кучларига таяниб, муайян маънодаги ҳаракат эркинлигига эга бўлди. У ўйин қиляпти – агар томонлардан бири уни қўллаб-қувватламай қўйса, у бошқасига таяниши мумкин; томонлар ўртасидаги ўзаро рақобат шароитида эса бу нарса эронликларни ҳам, русларни ҳам уни қўллаб-қувватлашга сафарбар қилади.

    Шу билан бирга, Лондонда чиқадиган Middle East Eye таҳлилий нашри яқинда Асаднинг БАА шаҳзодаси Муҳаммад ибн Зайд билан ҳамкорлик қилиши ҳақидаги муҳим маълумотларни эълон қилди. У Асадни Идлибдаги ўт очишни тўхтатиш режимини бузишга ундаган. Манбалардан айтилишича, Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Зайднинг (МбЗ) режаси Туркияни Сурияда боғлаб қўйиш ва шу орқали уни Ливия пойтахти Триполи учун жанглардан чалғитишдан иборат экан.

    Лекин айнан шу нарса орқали у ва Асад биргаликда Россия ва Туркияни ўзаро уришиб кетишига сабаб бўлиб қолиши мумкин эди. Middle East Eye ёзишича, валиаҳд шаҳзода Идлибдаги ҳужум ҳаракатларини қайта бошлаши учун Асадга 3 миллиард доллар тўлашга рози бўлган ва шундан бир миллиард долларини март охиригача тўлаб бериши керак эди. Ўт очишни тўхтатиш режими ҳақида эълон қилинган пайтда 250 миллион доллар аллақачон олдиндан тўлаб берилган бўлган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Асаднинг айтишича, Эрон ўзида нақд пул йўқлиги сабабли унга пул бермай қўйган, руслар эса барибир унга пул беришмайди. Шу сабабли ҳам у Сурияни тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлаши учун деб (БАА шаҳзодасидан) 5 миллиард доллар сўраган. Улар 3 миллиард долларга келишишган ва шундан бир миллиард долларни Асадга март охиригача беришлари керак бўлган. Асад Идлибдаги Туркия кучларига зарба бериш мақсадида ўз кучларини тўплай бошлаганда, Суриядаги вазиятни диққат билан кузатиб турган руслар мазкур режа ҳақида пайқаб қолишган ва бунинг амалга оширилишини олдини олишган.

    Бошқа тарафдан, ҳозирда Туркия Идлибда 5 минг дона ҳарбий техника, шу жумладан, юзлаб артиллерия системаларини ва 10 мингдан зиёд ҳарбийларни тўплаган. Лекин энг асосийси – учувчисиз ҳарбий аппаратлардир. Улар воситасида Анқара 28 февралдан 5 мартгача бўлган оралиқда Асад ва унинг иттифоқчиларига қақшатқич зарбалар берди ва қарши тарафнинг кўп сондаги ҳарбий техникасини ҳамда тирик кучларини йўқ қилди. Шу билан бирга, бундай ҳарбий ҳаракатларни олиб боришнинг янги технологияларга асосланган мутлақо янгича усулларини намойиш қилди.

    Шундай тарзда тор-мор келтирганидан кейин ҳам Туркия ўзининг ультиматумини – асадчилар ва уларнинг иттифоқдошларини Идлиб деескалация ҳудудининг эски чегараларига қайтиши ҳақидаги талабини жиддий илгари сурмагани ғалати. Ҳатто турк кузатув пунктлари ҳам асадчиларнинг ортида қолиб кетди. Эрдўғон Асадни тор-мор келтириб ҳам, турк қўшинларини ва Туркияга тарафдор қўшинларнинг М5 трассадан нари кетишига ҳамда Идлибдаги М4 трассасини эса рус ва турк қўшинларининг биргаликдаги патруль қилишини ўз ичига олувчи Кремль билан 5 мартдаги анчайин камтар келишувларга нима учун рози бўлгани бизга номаълум.

    Эҳтимол, бу Эрдўғоннинг Туркияни ўзаро яқин иқтисодий алоқалар боғлаб турувчи Россия билан ихтилофга боришни истамагани билан боғлиқ бўлса керак. Лекин Эрдўғоннинг бундай «камтарлиги» Туркиянинг Россия ва Асад режимига қўяётган янада қатъий талаблари, хусусан, унинг Суриянинг шимоли-шарқидаги курд ҳудудларини Россия ва Асад Туркияга топширишини истаётгани билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин (албатта, нефтга бой бўлган ва америкаликлар турган ҳудудларни эмас). Табиийки, асосий кучлари курдлардан иборат бўлган Суриянинг шарқи ва шимоли-шарқидаги Мухторият маъмуриятининг бу борадаги фикри Туркияни қизиқтираётгани йўқ.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Сурия ҳудудидаги курд тузилмаларига қарши кураш – Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг мазкур ҳудуд бўйича стратегиясининг энг муҳим қисмидир, чунки ушбу тузилмалар Туркия Курдистони ёки шимолий Курдистоннинг мухторияти учун курашаётган кучлар билан алоқадор ҳисобланади. Маълумот учун, Сурия Курдистони (ёки ғарбий Курдистон — Рожава) ўзига хос пирог кўринишини олган бўлиб, унинг алоҳида, муайян ҳудудларини америкаликлар ўз қўлларида тутиб туришибди, яна бошқа ҳудудларни эса курд ҳарбий кучлари билан Асад қўшинлари биргаликда назорат қилмоқда.

    Туркия ушбу ҳудудларни эгаллаб олмоқчи ва Туркия—Сурия чегарасидан курдларни сиқиб чиқариб, уларни Туркиянинг ўзидаги ҳамфикрлари билан ўзаро ҳамкорликдан маҳрум қилмоқчи. Бундан ташқари, Туркия турк курдларига намуна бўлишидан хавотирдалиги сабабли Суриядаги мустақил курд анклавини ҳам тугатишни истайди. Бир сўз билан айтганда, ҳозирги пайтда Асад ва Эрдўғон ўзаро қарама-қаршиликнинг кучайишига омил бўлувчи, узоқни кўзлаган амбицияларга эга. Бу эса улар орасидаги ҳарбий ҳаракатларнинг янги тўлқинини юзага келтириши мумкин. Шу билан бирга, бундай зиддиятга шу пайтгача олдини олишга эришилаётган бўлса-да, Асаднинг иттифоқчилари – Россия ва Эроннинг аралашиб қолиши эҳтимоли бор.

    27.05.2020, 09:08   Изоҳ (0)   68979
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиялик миллиардерлар пандемия даврида 62 млрд долларга бойиган

    27.05.2020, 08:07

    Тошкентнинг «қизил»га айланиш эҳтимоли, тарозидаги тошбақа, намойишга чиққан тиббиёт ходимлари. 26 май суратлари

    26.05.2020, 23:58

    ОДКБ мамлакатлари 2021 йилда Тожикистонда йирик ҳарбий машғулотлар ўтказишни режалаштирмоқда

    26.05.2020, 22:57

    Рамзан Қодиров коронавирусга чалингани ҳақидаги хабарлардан кейин биринчи марта омма олдида кўриниш берди

    26.05.2020, 22:51

    Путин Россияда Ғалаба паради қайси санада ўтказилишини эълон қилди

    26.05.2020, 22:39

    Францияда COVID-19’га қарши қўлланиладиган гидроксихлорохиннинг синовлари тўхтатилади

    26.05.2020, 22:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.