Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) бош директори Даврон Шоқурбонов вазифасини тарк этгани тасдиқланди.
ПФЛ хабарига кўра, Шоқурбонов 25 май куни ўз аризасига кўра, вазифасидан озод этилган. «Дарё» бу ҳақида 22 май куни маълум қилиб, унинг ўрнига икки номзод борлиги ҳақида ёзганди.
Унинг ўрнини Диёр Имомхўжаев эгаллади. Имомхўжаев номзоди Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов тақдимига асосан ПФЛ Ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланган. Энди у ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб боради.
Қайд этиш жоиз, Диёр Имомхўжаев ҳозирга қадар ПФЛ директори ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Профессионал футбол лигаси — Ўзбекистонда футбол мусобақаларини ўтказиш билан шуғулланади. ПФЛ 2008 йилдан ташкил этилган. 2009 йилдан ўз фаолиятини бошлаган. Суперлига, Про-Лига, Ўзбекистон Кубоги ва Лига Кубоги каби йирик мусобақаларни ўтказиш мазкур ташкилот тасарруфига киради. Ташкилотни 2009 йилдан 2017 йилгача собиқ футболчи Фарҳод Магомедов бошқарган. Омон Ғофуров эса икки йил давомида ПФЛга раҳбарлик қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)