• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    ЎФА Суперлига ўйинлари трансляция ҳуқуқини сотиш бўйича тендер эълон қилди. Энди ўйинлар «Спорт» телеканалида кўрсатилмайдими?

    Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) футбол бўйича Суперлига ва Ўзбекистон Кубоги баҳслари трансляция ҳуқуқини сотиш бўйича тендер эълон қилди.

    Фото: ПФЛ

    Фото: ПФЛ

    «Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) байроғи остида ўтадиган учрашувларнинг реал вақт режими (онлайн шакл) даги аудиовизуал ҳуқуқларини олиш учун транслятор ва телекоммуникацион компаниялар, шунингдек, спорт ҳуқуқи соҳасидаги агентликлар ўртасида тендер эълон қилади. ЎФА ва ПФЛ ташкилотлари ФИФА ҳамда ОФК нормалари асосида ўтказиладиган мусобақалар, учрашувлар ва бошқа тадбирларнинг ташкилотчиси сифатида аудиовизуал ҳуқуқларига бевосита эгалик қилади. Тендерда иштирок этиш ниятида бўлган компаниялар 2020 йил 5 июнь куни (соат 18:00) га қадар расмий сўров юборишлари талаб этилади», — дейилади ЎФА хабарида.

    ЎФА хабарига таяниладиган бўлинса, Суперлига, қуйи лигалар ҳам кубок баҳслари трансляция ҳуқуқи ушбу мусобақаларни ўтказадиган Профессионал футбол лигасининг ўзигагина тегишли эмас. ЎФА бу ҳуқуқ ҳам ташкилотнинг ўзига ва ПФЛга тегишли эканлигини таъкидлаган.

    Қайд этиш жоиз, Суперлига ва кубок учрашувларини МТРК таркибидаги «Спорт» телеканали Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилади. «Дарё»га маълум бўлишича, ПФЛ ва «Спорт» телеканали ўртасида икки йиллик келишув амалда ва у бекор қилинмаган. «Спорт» телеканали шу келишув асосида трансляцияни бепул асосда қўлга киритган.

    Шу боисдан «Дарё» мухбири масалага аниқлик киритиш мақсадида ЎФА матбуот ва медиа департаментига директори Даврон Файзиев билан боғланди. «Ҳозирча трансляция ҳуқуқини сотиш бўйича тендер фақат интернет ресурслари учун. Кейинчалик телевизион ҳуқуқ ҳам сотилиши мумкин», — дея жавоб берди Файзиев.

    Бу маълумотларни «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов ҳам тасдиқлади. У тендер фақат интернет телетранслияцияси учун эканлигини таъкидлади. Шунингдек, Каримов телеканалнинг ПФЛ байроғи остидаги мусобақаларни ёритиш ҳуқуқини бепул асосда қўлга киритгани ҳақида ҳам изоҳ бериб ўтди.

    «Телеканалимиз Суперлига баҳсларини жуда катта ресурс сарфлаб ёритади. ПФЛ эса мазкур харажатларни ярмини қоплаб беради. Келишув вақтида шундай бўлган. Ташкилот барча ўйинларни кўрсатишни сўраган. Бунинг учун жуда катта харажат қилинади. Жумладан, сафар, техника (КТС, алоқачиларга тўланадиган пуллар) харажатлари учун. Мамлакатда эса параллел ўтадиган бошқа спорт мусобақалари ҳам бор. Шулар ҳақида айтилгандан сўнг ПФЛ маълум миқдорда маблағ беришга розилик берган. Аммо ташкилот берган маблағ харажатнинг 3/1 қисмини ҳам қопламайди. Телеканалимиз эса 50 фоиз харажатларини бюджетдан ташқари маблағлар, яъни рекламалардан тушадиган маблағлар эвазига қоплайди. Футболимизга эса қандай рекламалар келаётганини тасаввур қилиш қийин эмас», — дейди Зоҳид Каримов. 

    Маълумот учун, Ўзбекистон Суперлигаси коронавирус пандемияси сабаб 3-турдан сўнг тўхтаб қолган. Ўйинларнинг қачон қайтадан бошланиши эса ҳозирча номаълум.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    26.05.2020, 15:36   Изоҳ (0)   14709
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европа Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши мураббийлар аниқланди

    26.05.2020, 13:41

    53 ёшида рингга қайтишини эълон қилган Майк Тайсонга 20 млн долларлик шартнома таклиф қилинди

    26.05.2020, 13:01

    Сен-Пьер: Ҳабиб Нурмагомедов кўча жангида Тони Фергюсонни мағлуб этади

    26.05.2020, 12:01

    ИнстаФутбол: Кўчанинг Месси ва Роналдулари, карантиндаги қувноқ Марсело ва Фирминонинг кичкина шогирди (видео)

    26.05.2020, 11:29

    Ўзбекистонда футбол агентлари аккредитациядан ўтказилади

    26.05.2020, 11:12

    Ҳабиб Нурмагомедов коронавирусга тест топширишдан бош тортди

    26.05.2020, 10:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг олтин захираси қиймати рекорд даражада ошди

    Ўзбекистон | 8 август, 12:38

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    АҚШда аҳолини рўйхатда олишда ноқонуний мигрантлар ҳисобга олинмайди

    Дунё | 8 август, 12:22

    Бельгия ҳудуди орқали Исроилга ҳарбий юк ташишни тақиқлади

    Дунё | 8 август, 12:15

    Иштаҳани камайтириб, озишга ёрдам берадиган 7 та фойдали маҳсулот

    Саломатлик | 8 август, 12:05

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    Дунё | 8 август, 11:52

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.