Дунёда коронавирусга чалинган беморлар сони 5,5 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Университет маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалиниш бўйича ҳолатлар сони 5 508 904 тага етган. COVID-19 касаллиги оқибатида 346 508 киши вафот этган.
Бутун дунёда коронавирусдан тузалган беморлар сони эса 2 234 510 кишини ташкил қилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Жанубий Америка коронавирус инфекцияси тарқалишининг янги ўчоғига айланди. Мазкур минтақада жойлашган Бразилия касалланганлар сони бўйича Россиядан ошиб кетди ва дунёда иккинчи ўринга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, бутун дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 5 миллион кишидан ошгани ҳақида 21 май куни хабар берилган эди.
Изоҳ (0)