Россияда 25 май тонгги ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар 8 946 нафарга ошди. Бу бир кун аввалги кўрсаткичдан 347 кишига кўпдир.
Коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб маълумотларига кўра, мамлакатда умумий ҳисобда 353 427 киши коронавирусга чалинган.
Сўнгги суткада касалланганларнинг энг кўпи Москва (2 560 нафар), Москва вилояти (831 нафар), Санкт-Петербург (374) шаҳарларида аниқланган.
Шунингдек, сутка давомида 92 нафар бемор, умумий ҳисобда эса 3 633 нафар бемор вирус қурбони бўлган. 24 май куни эса коронавирус инфекцияси юқтириб олган 153 киши вафот этиб, COVID-19 беморларининг ўлими бўйича суткалик антирекорд янгиланганди.
Касалланганларнинг 5499 нафари тузалиб, уларнинг умумий сони 118 798 нафарга етган.
Россия 12 майдан буён коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда бўлиб келаётганди. Энди эса Бразилия касалланганлар сони бўйича уни ортда қолдирди.
Изоҳ (0)