Исроилда мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяху устида суд жараёнлари бошланди, деб ёзади The Jerusalem Post.
Суднинг биринчи йиғилиши техник характерга эга. Унда Нетаньяху прокуратуранинг хулосаси билан танишиши, шунингдек, суд айблови тушунарли эканлигини билдириши керак.
Нетаньяху фирибгарлик, порахўрлик ва ишончни суиистеъмол қилишда айбланмоқда. Прокуратура айблов хулосасини уч йил тайёрлаган: судда айбловчи томондан 300 дан ортиқ гувоҳ иштирок этиши кутилмоқда.
Тахминларга кўра, суд жараёни бир неча ойдан бир неча йилга қадар давом этади.
Исроилда бунга қадар ҳам бош вазирлар устидан бир неча маротаба суд бўлиб ўтган. Нетаньяху суд жараёни мазкур лавозимда амалда фаолият кўрсатаётган вақтда бошланган биринчи ҳукумат раҳбарига айланди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг ноябрида Нетаньяхуга нисбатан учта жиноий иш бўйича айблов эълон қилинган, унинг ўзи ушбу ҳаракатни сиёсий фитна деб атаган эди.
Изоҳ (0)