Қайла солиб печда пиширилган котлет таъми оғзингизда қолиши аниқ.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
Котлет учун:
- Қийма — 300 гр
- Пиёз — 1 дона
- Тухум — 1 дона
- Нон талқони
- Мурч, туз — таъбга кўра
- Картошка — 3 дона
- Булғори қалампири — 2 дона
- Томат пастаси — 1 ош қошиқ
- Помидор — 2 дона
- Сув — 2 стакан
- Биринчи бўлиб котлет тайёрлаб оламиз.
- Қиймага пиёз, саримсоқ пиёз, тухум, нон талқони, туз ва мурч қўшинг.
- Товада қизиган ўсимлик ёғида котлетни қовуриб олинг.
- Картошкани котлет катталигида кесиб, уни ҳам қовуриб олинг.
- Булғор қалампирини кесиб, котлет ва картошкага қўшиб аралаштиринг.
- Қайла учун, помидорга томат қўшиб қовуринг, туз сепинг ва сув солинг.
- Котлет устига қайлани қуйиб, 200 даража қизиган печга 35-40 дақиқага қўйинг.
«Дарё»даги бошқа рецептлардан ҳам фойдаланинг.
Саҳарлик учун рецептлар:
Изоҳ (0)