Консерваланган балиқни айтмаса, салат учун кўп маҳсулот кетмайди.
Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Консерваланган балиқ — 200 гр
- Картошка — 3 та
- Сабзи — 2 та
- Пиёз — 1 та
- Тухум — 4 та
- Майонез
- Туз
- Картошка, сабзи ва тухумни қайнатиб олинг.
- Пиёзни майда қилиб тўғранг.
- Қолган маҳсулотларни қирғичдан чиқариб алоҳида идишларга солинг.
- Тухум оқи ва сариғини ҳам алоҳида идишга солинг.
- Ликопчага бир текис қилиб консерва балиқни солинг.
- Балиқ устини юпқа майонез билан қопланг.
- Тухум оқини солинг ва устидан майонез суртинг.
- Сабзи, тухум оқини солинг ва орасига майонез суртишни унутманг.
- Картошка солинг ва яна майонез суртинг.
- Салат устини тухум сариғи билан қопланг.
Изоҳ (0)