Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12206.13
    • RUB 127.07
    • EUR 12981.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Ҳайит ўқиймизми ёки зуҳоми?

    24.05.2020, 00:51 42156

    Давоми: Тошкентда зуҳо намози 24 май куни соат 5:20 да ўқилади, Зуҳо намози қандай ўқилади?

    Саудия Арабистони ва Мисрнинг Ал-Азҳар жомиаси карантин сабабли Ҳайит намозини уйда ўқиш кераклигини айтмоқда. Покистон, Ҳиндистон ҳамда бир қатор фатво уюшмалари, жумладан Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан Ҳайит намозини уйда ўқиб бўлмаслиги таъкидланмоқда.

    Аслида бу масаладаги турличалик ҳайит намозини ўтказиб юборган ёки бирор узрга кўра унга етиша олмаган киши уни қазосини ўқиса жоиз бўлиши ёки бўлмаслиги борасида мазҳаблар ўртасидаги ихтилофга бориб тақалади. Ҳайит намозининг қазосини ҳанафий ва моликий уламолар ўқиш жоизмас деган бўлса, шофеий ва ҳанбалий уламолар жоиз деган.

    Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мазкур масаладаги мазҳаблар ўртасидаги ихтилоф саҳобалар давридаги ихтилофдан келиб чиққан.

    Шофеий ва ҳанбалийлар Ҳайит намозини қазосини ўқиса жоиз бўлади деган гапларига Анас разияллоҳу анҳунинг амалини далил қилади. Ривоят қилинишича, Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу Ҳайит намозини ўтказиб юборса, аҳли-оиласи ва фарзандларини жамлар, сўнг мавлоси Абдуллоҳ ибн Абу Утба барчаларига имом бўлиб, худди шаҳар аҳли ўқийдиган суратда такбирлар билан икки ракат намоз ўқиб берар эди.

    «Ҳайит намозининг қазоси ўқилмайди» деган ҳанафий ва моликий уламоларга кўра, Ҳайит намози Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам томониларидан фақат катта жамоат билан намозгоҳда адо этилган. Ушбу намозни қазо қилиш Набий алайҳисаломнинг на сўзлари ва на феъллари билан собит бўлган. Хусусан, ибодат масалалари тавқифий (ваҳийга асосланган) бўлиб, уни бирор ибодатга қиёслаб адо этилмайди.

    Ушбу масалада мазкур икки мазҳаб ўртасидаги хилофни янада яхшироқ тушунишимиз учун Имом Бурҳониддин Марғилонийнинг машҳур «Ал-Ҳидоя» асарига ёзилган шарҳлардан биридан иқтибос келтирамиз: «Имом билан бирга ийд намозини адо этолмаган киши биз ҳанафийларга кўра уни қазо қилиб ўқимайди. Чунки шариатимизда ийд намозини маълум шартларга кўра ўқиш маълум бўлган. Ёлғиз ўқувчи киши учун ушбу шартлар мукаммал бўлмайди. Имом Шофеий ушбу масалада бизга хилоф қилган бўлиб, ‘У имом билан қандай ўқиса ёлғиз ҳолида шундай адо этади’, деганлар. Чунки жамоат ва султоннинг изни Имом Шофеийга кўра шарт саналмайди. Биз ҳанафийларга кўра эса Ҳайит намози жамоат ва султоннинг изни каби махсус шартлар топилгандагина ўқиш мумкин бўлган намоз саналади. Агар Ҳайит намозини адо эта олмаса, уни қазо қила олмайди» («Ал-Иноя шарҳул-Ҳидоя»).

    Демак, Ҳайит намози борасидаги ихтилоф мазҳаблар ўртасидаги ижтиҳодий ихтилоф экани маълум бўлмоқда. Ҳанафий мазҳаби уламоларига кўра, ҳайит намозини махсус шартлари бор намоз бўлиш билан бирга, вожиб намоз ҳисобланади. Шофеий мазҳабига кўра эса бу намоз суннат ва уларнинг наздида ҳанафийларда қўйилган айрим шартлар йўқ. Шу боис, шофеийларга кўра, Ҳайит намозини худди таровеҳ намози каби уйда, ёлғиз тартибда ёки оилавий ўқиса бўлади. Саудия Арабистони ва Ал-Азҳар уламоларининг фатвоси шофеийларга кўра берилган.

    Аммо фиқҳда ҳанафий мазҳабига тобе бўлган юртларда, жумладан Ўзбекистонда бугунгидек вазиятларда Ҳайит намози уйларда ҳам ўқилмайди. Чунки Ҳайит намози дуруст бўлиши учун Ҳайит намози ўқилишига умумий рухсат (изни омма) бўлиши ва Ҳайит намозини одамларга муфтий томондан тайинланган киши ўқиб бериши керак. Ҳайит намози уйда ўқилганда мана шу шартлар топилмайди. Бунинг натижасида намоз дуруст бўлмайди.

    Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Авзоий, Имом Саврий ва Имом Ибн Ишоқларнинг тутган йўлларига кўра, Ҳайит намозига етиша олмаган киши хоҳласа зуҳо намози каби икки ёки тўрт ракат намоз ўқиши мумкин. Ушбу намоз ҳам нафл ҳукмида бўлиб, уни жамоат билан ўқилмайди. Бунга машҳур саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳумодан нақл қилинган фатво далил бўлади. Абдуллоҳ ибн Масъуд: «Ким Ҳайит намозини ўтказиб юборса, тўрт ракат намоз ўқисин», деган. Али разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Агар бирор кишини касал одамларга имом бўлиб намоз ўқишга буюрсам, тўрт ракат ўқишга буюрган бўлар эдим».

    Бизнинг мазҳаб уламолари ушбу икки буюк саҳобанинг сўзларига амал қилиб, Ҳайит намозини ўқий олмаган киши зуҳо намозини ўқиши мустаҳаб эканини айтишган. Мў’табар ҳанафий фиқҳий манбаларидан бири — «Мажмаъул анҳур» китобида шундай дейилади: «Маълум бўлсинки, Ҳайит намози Зуҳо намозининг ўрнига қўйилган. Қачонки, Ҳайит намози бирор узр сабабли ўқилмай қолса, икки ёки тўрт ракат нафл намоз ўқиш мустаҳаб бўлади. Тўрт ракат ўқиган афзалдир».

    Хулоса ўрнида шуни алоҳида эслатиб ўтамизки, Ҳайит намозини ёлғиз ўқиш жоиз ёки жоизмаслиги ижтиҳодий масалалардан саналади. Ҳар икки тоифа мазҳаб уламоларининг ҳам саҳобаларнинг сўзидан далиллари бор. Шундай экан, ҳар бир юрт мусулмонлари ўзгаларнинг мазҳабини эҳтиром қилган ҳолда ўз юртларидаги илм аҳлларига эргашишлари ва турли ихтилофларга барҳам беришлари лозим бўлади.

    Хусусан, ҳозир инсоният мураккаб даврни бошидан кечирмоқда. Ўзбекистонда эпидемиологик вазиятни жиловлаш, аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш устувор вазифа бўлиб қолмоқда. Бу касаллик кенг тарқалмаслиги учун бир қатор чекловлар жорий этилган бир пайтда Ҳайит намозини уйда алоҳида кичик жамоатлар билан ўқишга уруниш ёки шунга даъват қилиш айни жаҳолатдир. Афсуски, Ўзбекистондан четда юрган айрим кимсалар мазҳаб талаблари ва халқ соғлиқ-саломатлигини писанд қилмай, ихтилоф чиқаришга қаратилган ботил ғояларни тарқатишга уринмоқда. Ваҳоланки, Абу Саид Худурий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда ҳазрати Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зарар бериш ва зарар кўриш ҳам йўқ», деганлар.

    Фатво берувчи шахс инсонларнинг ҳолатидан масъул эканини унутмаслиги керак. Саҳобалардан баъзилари бир бемор киши борасида билмай фатво бериб, унинг ўлимига сабабчи бўлиб қолганида, Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундан қаттиқ ғазабланган ва: «Улар уни ўлдиришибди. Аллоҳ ҳам уларни ўлдирсин. Билмасалар, сўрамайдиларми?!» деган эдилар (Имом Абу Довуд ривояти). Валлоҳу аълам.

    Абдулатиф Турсунов, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво бўлими етакчи мутахассиси

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг икки туманида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

    Бугун, 00:20

    Тошкентнинг икки туманида “свет” вақтинча ўчирилади

    Бугун, 00:05

    Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги хотин-қизларни огоҳлантирди

    Кеча, 23:53

    Бош прокуратура биноси олдида тадбиркордан норозилар тўпланди: маҳалла раиси намойишчилар ёлланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда

    Кеча, 23:41

    Тобут кўтариб кетаётган полициячилар, жонига қасд қилаётган эркак, ўғлини иш жойига олиб келган Илон Маск — 26 сентябрь суратлари

    Кеча, 23:20

    “Худо қани? — ҳайқирди у. — Биласизларми, сизларга нима демоқчиман! Биз Уни ўлдирдик — сиз ва мен! Биз унинг қотилимиз!...” — “Зардўшт таваллоси” асари ҳақида 

    Кеча, 23:00

    Украина разведкаси раҳбари Россияга дронлар учиришдан мақсадни очиқлади 

    Кеча, 22:41

    Ўзбекистондаги 4 та вилоятда ёшларнинг экология ва фермерлик борасидаги билимларини оширувчи махсус ўқув марказ ташкил этилади

    Кеча, 22:25

    Шойгу Украинадаги уруш 2025 йилгача давом этишини айтди

    Кеча, 22:10

    Андижонда яна бир машина заводи ишга туширилди (видео)

    Кеча, 22:10

    Тавсия этамиз

    Бош прокуратура биноси олдида тадбиркордан норозилар тўпланди: маҳалла раиси намойишчилар ёлланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда

    23:00 / 26.09.2023

    “Наманганда касаллангани айтилаётган болаларнинг барчаси соғайиб, уйига қайтган” — соғлиқни сақлаш вазири

    21:00 / 26.09.2023

    Тобут кўтариб кетаётган полициячилар, жонига қасд қилаётган эркак, ўғлини иш жойига олиб келган Илон Маск — 26 сентябрь суратлари

    23:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчиси халқаро қидирувда экани айтилмоқда

    18:00 / 25.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Жиззахда юк машинаси ЙПХ масканига тиқилиб қолгани айтилган видео тарқалди (видео)

    19:00 / 26.09.2023

    Ҳинд киноси афсоналари — Амитабҳ Баччан ва Раж Капурнинг набираси Агастя Нанда актёрликка қадам қўйди

    09:00 / 26.09.2023

    “Компромат иши” юзасидан айбланувчиларга суд ҳукми ўқилди 

    16:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистонда эндиликда айрим ходимларнинг иш ҳақи маҳалла раиси томонидан тасдиқланади

    19:00 / 26.09.2023

    “Биз тайёрмиз” — Медведев Россия НАТО билан жанг қилиши ҳақида гапирди

    19:00 / 26.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?