Футбол бўйича Германия чемпионатининг 27-турида «Бавария» 23 май, шанба куни «Айнтрахт» билан баҳс юритди ва йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Фото: Twitter

Мюнхенликлар сафида Леон Горетцка, Томас Мюллер, Роберт Левандовски ва Альфонсо Дэвис ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Франкфуртликларнинг иккита жавоб тўпига Мартин Ҳинтереггер муаллиф бўлди. Шунингдек, Ҳинтереггер бир марта ўз дарвозасини ҳам ишғол қилиб қўйди.

Мазкур ғалабадан сўнг «Бавария» 61 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлади. «Бургутлар» эса (28 очко) 13-ўринда қолди.

Мавзуга доир: Бундеслига. «Боруссия Д» сафарда ғалабага эришди, «Байер» Мюнхенгладбахда уч очкога эга бўлди

Бундеслига

27-тур баҳси

«Бавария» — «Айнтрахт» 5:2

Голлар: 1:0 – 17 Горетцка, 2:0 – 41 Мюллер, 3:0 – 46 Левандовски, 3:1 – 52 Ҳинтереггер, 3:2 – 55 Ҳинтереггер, 4:2 – 61 Дэвис, 5:2 – 74, автогол Ҳинтереггер.

«Бавария»: Нойер, Боатенг (Люка Эрнандес, 73), Алаба, Павар, Киммих (Кюизанс, 85), Коман (Зиркзее, 85), Дэвис, Перишич (Гнабри, 64), Горетцка, Левандовски, Мюллер.

«Айнтрахт»: Трапп, Туре, Ндика (Чендлер, 46), Ҳинтереггер, да Кошта (Дурм, 76), Костич, Гачинович (Соу, 71), Роде (Камада, 71), Фернандес, Илзанкер, Андре Сильва (Дост, 76).

Огоҳлантиришлар: Ҳинтереггер (35).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!