2019 йили тўққизта эшикка эга электрокроссоверни тақдим этган Хитойнинг Human Horizons компанияси маҳаллий China Telecom телекоммуникация гиганти билан бирлашиб, 5G алоқа тарқмоғи ўрнатилган илк автомобиллар сериясини ишлаб чиқариш устида иш бошлади. Янги технологиянинг жорий этилиши HiPhi 1 моделига 5G-V2Х стандартини қўллаб-қувватлаш имконини беради, яъни у бошқа машиналар, инфратузилмалар ва «ақлли йўллар» билан «мулоқот» қила олади, деб хабар беради Motor.

Фото: Motor

Тўққиз эшикли HiPhi 1’га ҳаракатланиш учун ярим мингдан ортиқ датчик, камера ва оптик дальномерлар ёрдам беради. Реал вақтда келиб тушаётган маълумотларни нейротармоқ қайта ишлайди. Бу умумий гигабит тармоғига уланган тўртта контроллер домен ва олтита микрокомпьютер. Кроссовер борт тизими ёрдамида жуда кўп миқдордаги маълумотлар оқимини таҳлил қилишга қодир бўлиб, зарурат туғилганда булутли ҳисоблагич платформага мурожаат қилади.

5G-V2Х стандартининг жорий этилиши 3 Smart номли стратегик режанинг бир қисми ҳисобланади: «ақлли автомобиль»дан тортиб «ақлли транспорт тизими» ва «ақлли шаҳар».

Фото: Motor

Мазкур технологиялар ёрдамида Human Horizons Шанхайдаги Чжанцзян юқори технологиялар парки ҳудудида «ақлли шаҳар» қурмоқда.

2019 йилда тақдим этилган HiPhi 1 кроссоверига ҳар бири 268 от кучига эга иккита электромотор ва 96 киловатт-соатли аккумулятор ўрнатилган. Электромобиль 100 км/соат тезликка 3,6 сонияда эриша олади. Бир марта қувватланиш орқали 644 километр йўл босишга қодир.