20 апрелда Адлия вазирлигида 2282-8-сон билан рўйхатга олинган «Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари» тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.
«Жойларда фуқароларга давлат хизматлари кўрсатилишида сансоларлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш ҳамда уларга қулайликлар яратишни кучайтириш мақсадида, фуқаролар томонидан боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини тайинлашда вафот этган боқувчи қарамоғида бўлган оила аъзолари тўғрисида яшаш жойидан маълумотномани тақдим қилиш тартиби бекор қилинди», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Ўзбекистонда электрон меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби ҳақида маълумот берилганди.
Изоҳ (0)