Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Пьер-Эмеринг Обамеянг учун курашга ПСЖ клуби ҳам қўшилди. Бу ҳақида Le10Sport нашри хабар бермоқда.
Парижликлар ҳозирча габонлик футболчи трансфери юзасидан музокарларни бошлагани йўқ. Аммо ПСЖ раҳбарияти Обамеянг трансфери учун 40-50 миллион евро етарли бўлишига ишонмоқда.
Ҳужумчининг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2021 йил 30 июнида якунига етади. Бироқ Обамеянг Лондон клуби билан янги битим борасида келиша олмаяпти.
30 ёшли ҳужумчининг хизматларига «Барселона» ҳамда «Реал» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Унинг ўзи эса бир неча бор «Реал»да ўйнаш истаги борлигини билдирган.
Маълумот учун, Пьер-Эмерик 2018 йил январида «Боруссия Дортмунд» клубидан «Арсенал»га кўчиб ўтганди. Футболчи жорий мавсум АПЛнинг 26 та ўйинида қатнашиб, 17 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Европа Лигасида эса олтита ўйинда учта гол уришга эришди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)