• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Уолкоттдан Уилшергача. Ишончни оқламаган инглиз футболи вундеркиндлари ҳақида

    Деярли ҳар мавсум инглиз футболида матбуот ва ҳар хил таҳлилчилар томонидан юксакларга кўтариладиган футболчилар пайдо бўлади. Бироқ ҳақиқат шундан иборатки, биргина шартли равишда Уэйн Руни ёки Стивен  Жеррарднинг ўрнига ўнлаб салоҳиятини тўлиқ намоён эта олмаган футболчилар тўғри келади. Қуйида айнан мана шундай ишончни оқлолмаган инглиз вундеркиндлари ҳақида сўз боради.

    Тео Уолкотт

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    31 ёшни уриб қўйган Тео Уолкотнинг фаолиятини муваффақиятсиз деб аташ бироз қийин, аммо ундан ҳозиргача эришганидан кўра кўпроқ нарса кутилганди. «Арсенал» 2006 йилнинг январь ойида Уолкоттнинг трансфери учун «Саутҳэмптон»га 10 миллион евродан кўпроқ пул тўлаганида ва бир неча ойдан сўнг у Англия терма жамоасида дебют қилиб, Германиядаги мундиалга йўл олганида, матбуотда Британия футболида янги юлдуз пайдо бўлгани ҳақида бонг урила бошлади.

    Теонинг тезлиги таҳсинга лойиқ эди, гўё айнан шу ва шунга ўхшаш хусусиятлари уни муваффақият сари етаклагандек таассурот уйғотади. Уолкотт эса охир-оқибат Премьер Лига даражасидаги ўртамиёна футболчига айланди. 2018 йилда «тўпчилар» Теони «Эвертон»га сотиб юборди ва у ҳозиргача ўша ерда тўп суриб келмоқда. Шубҳасиз, 14 йил аввал кўпчилик Уолкоттнинг келажагини анча юқори баҳолаганди.

    Рэйвел Моррисон

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    «Манчестер Юнайтед» академияси тарбияланувчиси ўз ёш тоифасида инглиз футболининг асосий фигураларидан бири ҳисобланган. Аммо нотўғри ёндашув Моррисонни биринчи бўлиб, «қизил иблислар» лагерини тарк этишига олиб келди, Манчестер клуби футболчи билан шартнома муддати тугашидан олти ой олдин ҳамкорликни узайтириш нияти йўқлигини билдирганди, кейин эса Рэйвел турли жамоаларда дарбадарликда юрди.

    Моррисон атиги 27 ёшда бўлишига қарамай, Италия, Швеция ва ҳатто географик жиҳатдан Туманли Албиондан анча узоқ бўлган Мексика чемпионатларида ҳам ўйнашга улгурди. Айни дамда унинг трансфер ҳуқуқи «Шеффилд Юнайтед»га тегишли, ўзи эса Чемпионшипнинг «Мидлсбро» клубида ижара асосида ҳаракат қилмоқда.

    Жек Родуэлл

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Эвертон» академияси битирувчиси Жек Родуэлл клубнинг Еврокубоклар доирасидаги учрашувларда майдонга тушган энг ёш ўйинчи ҳисобланади. Дебют ўйинида Жек бор-йўғи 16 ёшда эди. Вақт ўтиши билан у «Эвертон»нинг асосий таркибига киришга ҳам муваффақ бўлади. Унинг иқтидорига «Манчестер Сити» ҳам ишониб, уни 15 миллион еврога сотиб олади. Бироқ Родуэлл «шаҳарликлар» сафида ўтказган икки йилида атиги 25 та ўйин ўтказиб, икки бор рақиблар дарвозасини ишғол этади.

    2014 йилнинг ёзида «Манчестер Сити» кутилган ўйинни кўрсата олмаган Родуэллни ҳеч қандай иккиланишларсиз «Сандерленд»га 12,5 миллион евро эвазига қўйиб юборади. Бу қайсидир маънода унинг профессионал фаолияти тугаганидан дарак берарди. Шундан сўнг Родуэлл ярим йил ўзига жамоа топа олмади. Ҳозирда эса у «Шеффилд Юнайтед»да захира ўйинчиси ҳисобланади.

    Жош Макикран

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Англия Премьер Лигасининг ҳақиқий мухлислари Жош Макикран исмли «Челси»нинг ёш ва иқтидорли ўйинчисини ҳали унутмаган бўлса керак. Уни ҳатто италиялик Карло Анчелотти «кўклар»нинг асосий таркибига жалб этарди. Ўшанда кўпчилик уни узоқ йиллар давомида «Челси»нинг асосий ўйинчиси бўлишига ишонганди, аммо вақт ҳаммасини ўзгартириб юборди.

    Унинг ўйини Лука Модрични эслатиб юборарди. Жош кетма-кет ижаралардан кейин фаолиятини қутқариб қолиш учун 2015 йилнинг ёзида «Челси»ни тарк этишга мажбур бўлади ва камтарона «Brentфорд»га йўл олади. У ерда ўртамиёна ўйин кўрсатади. Натижада ўтган йилнинг ёзида ярим ҳимоячи эркин агентга айланади. Афсуски, ҳеч қайси бир клуб унинг хизматларига эҳтиёж сезмайди. Трансфер ойнаси ёпилганидан бир неча ой ўтгачгина, ўзига янги клуб топишга муваффақ бўлади, уни «Бирмингҳэм» ўз сафига қўшиб олади. Бу ерда ҳам у асосан захира ўриндиғида қолиб кетмоқда.

    Черно Самба

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Черно Самба ёшлигида анча шов-шувли ўйин намойиш этиб, 13 ёшида бир мавсум давомида 32 та ўйинда 132 та гол урганди. Табиийки, ўз академиясидан бундай олмос топилганидан «Миллуолл» клуби хурсанд эди, аммо унга сайқал бериш насиб этмади.

    «Миллуолл» Самбани «Ливерпуль»га сотиш борасида музокаралар ўтказишдан бош тортгани сабаб унинг фаолиятини бошланишидан аввал тугаган дейиш мумкин. Бундай қарордан сўнг, Самбанинг футболга бўлган иштиёқи сўнади. Шунга қарамай у Испания, Англия, Финляндия, Греция ва Норвегия жамоаларида ўйнашга муваффақ бўлади, 2013 йилда эса Самба ҳеч кимга кераксиз бўлиб қолади. Ушбу мақомда у профессионал футболни тарк этганини маълум қилди. Ўша пайтда у атиги 30 ёшда эди.

    Майка Ричардс

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Майка Ричардс «Манчестер Сити» ҳимоясининг янги қўрғони бўлишига умид қилинганди. Жамоанинг содиқ ишқибозлари учун футболчиларнинг клуб тарбияланувчиси бўлиш муҳим эди. Майка «Сити» тарбияланувчиси бўлгани учун унда бу борасида ҳеч қандай муаммолар бўлмаган. У ҳимоячи учун керак бўлган барча хусусиятларга эга эди – темп, куч, кўп қирралилик ва позицион футбол. Бу Майканинг ҳимоянинг маркази ва қанотида ўйнашига имкон берарди. Бироқ жароҳатлар Майканинг фаолиятига катта таъсир ўтказди. У «Астон Вилла»га кўчиб ўтади. Бироқ У ерда ҳам Майканинг омади чопмайди.

    2019 йилнинг ёзида Майка Ричардс «Астон Вилла»ни тарк этди ва 31 ёшида фаолиятини якунлашга қарор қилди.

    Майкл Жонсон

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ўз вақтида Михаэль Баллак билан таққослаган Майкл Жонсон ўз салоҳиятининг ярмини ҳам намойиш эта олмади. 16 ёшида у «Манчестер Сити» академиясига ўтади ва Англия ёшлар терма жамоасида бир нечта муваффақиятли ўйинлар ўтказади. Шундан сўнг Жонсоннинг истеъдоди ҳақида матбуотда жар солинади. Бу шунчаки баландпарвоз гаплар эмасди, ҳақиқатан ҳам у бошқалардан ажралиб турарди.

    Афсуски, Майка Ричардсда бўлгани каби жароҳатлар Жонсоннинг фаолиятини издан чиқариб юборди. Майкл Жонсон 25 ёшида футболни тарк этди. Фаолиятининг сўнгги йилларида жароҳатлари туфайли Майкл руҳий тушкунликка тушиб қолади ва спиртли ичимликларни истеъмол қила бошлайди. Бундан ташқари унинг вазни ошиб ҳам кетади. Жонсоннинг мисолида инглиз футболи катта йўқотишларга дуч келди. Агар ҳаммаси бошқача бўлганида, унинг қай даражадаги футболчи бўлишини тасаввур қилиш осон бўлмасди.

    Нил Рейнжер

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ушбу ўйинчининг фаолияти бошиданоқ яхши якун топмаслиги аниқ эди. Боиси Нил болалигида қуролли талончиликда иштирок этгани учун озодликдан маҳрум этилганди. Шу сабабли «Кристал Пэлас» академиясидан, кейинчалик «Саутҳэмптон»дан ҳайдалади. Аммо у «Ньюкасл»да ўзининг сўнгги имкониятидан фойдаланаётгандек туюларди. Нил ҳақиқатан ҳам яхши ўйин намойиш этди ва 2009 йилдан 2013 йилгача 60 дан ортиқ ўйин ўтказди. Бироқ унда интизом масаласи ҳамон оқсарди. Шу боис 2013 йилда «Ньюкасл» Рейнжердан халос бўлишни маъқул кўрди.

    Қонун билан боғлиқ муаммолар ҳам уни тарк этмаганди. 2017 йилда Нил Рейнжер фирибгарликда айланиб, бир неча ойни қамоқда ўтказади. Шундан сўнг фаолиятини якунлашга мажбур бўлади.

    Фрэнсис Жефферс

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    «Эвертон» тарбияланувчиси Фрэнсис Жефферснинг иқтидорига бошқалардан кам баҳо берилмаганди. Ҳужумчи клуб ва Англия U-21 терма жамоасида ажойиб ўйинлар кўрсатди, шу сабабли у «Арсенал»дан таклиф олди. «Тўпчилар» футболчи учун 15 миллион евродан кўпроқ сарфлади, аммо уч йилдан сўнг Френсис «Чарльтон» клубига бор-йўғи 4 миллион еврога сотиб юборилади.

    Жефферсда тартиб-интизом борасида ҳеч қандай муаммолар йўқ эди. Унинг фаолияти жароҳатлар туфайли кўнгилдагидек кечмади. «Арсенал»дан кетганидан сўнг у аввалги даражасига чиқа олмайди. Футболчилик фаолиятини 2013 йилда камтарона «Аккрингтон Стэнли»да якунлаб, «Эвертон»га жамоатчилик асосида академияда иш бошлайди. Кейинроқ «Эвертон» U-23 жамоаси бош мураббийига ёрдамчи этиб тайинланади.

    Жек Уилшер

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Уилшер «Арсенал» академиясидан асосий жамоага ўтган маҳал Англияда «британ Иньеста»си пайдо бўлгани ҳақида гапирилди. Жисмонан бақувват бўлмаса ҳам, ярим ҳимоячи бошқа хусусиятлари – майдонни кўра олиши ва ўйинни аъло даражада баҳолай олиши билан билан ажралиб турарди. Шунингдек, унинг тўп узатишлари ҳам таҳсинга лойиқ эди. Афсуски, жароҳатлар Уилшернинг зафар йўлида катта тўсиқ бўлди. Тўпиғидаги муаммолар туфайли Жек 2015/16 йилги мавсумни деярли ўтказиб юборди. Жароҳатидан фориғ бўлгач эса, у яна қайталанади.

    Катта ютуқларга эришиши тахмин қилинган Уилшер 2018 йилнинг ёзида «Арсенал»дан «Вест Ҳэм»га ўтади. Афсуски, у ерда ҳам етарлича ўйин амалиётига эга бўлолмаяпти. Бунинг ўрнига тез-тез лазаретда меҳмон бўлади. Уилшер ҳамон ўтган кузда сонидан олган жароҳатини даволаш билан овора.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    21.05.2020, 12:02   Изоҳ (0)   20016
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    UFC’нинг навбатдаги мусобақаси санаси ва жойи маълум бўлди

    21.05.2020, 11:00

    Нголо Канте коронавирус сабаб «Челси» машғулотларида иштирок этмайдиган бўлди

    21.05.2020, 10:01

    Мане ва Фирминодан янги соч турмаги, масофа сақлаётган футболчилар ва девордан мўралаётган болакай. «Ливерпуль» 2 ойлик танаффусдан сўнг машғулотларга қайтди (фото...

    21.05.2020, 08:41

    Фотогалерея: Бэйл «Саутҳэмптон»да, Кейн — «Норвич», Гвардиола эса «Рома»да. Футбол юлдузлари ноодатий либосда (2-қисм)

    21.05.2020, 07:58

    UFC шарҳловчиси Жо Роган Spotify билан 100 млн долларлик шартнома имзолади. Бу подкаст оламидаги энг йирик келишув

    20.05.2020, 21:51

    «Челси» афсонаси Фрэнк Лэмпарднинг лондонликлар сафидаги энг чиройли голлари битта саҳифада (видео)

    20.05.2020, 19:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Google ўз маълумотлар марказлари учун учта янги АЭС қуриш буюртмасини берди

    Дунё | 12 май, 18:30

    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

    Реклама | 12 май, 18:00

    Польша Россиянинг Краковдаги бош консулхонасини ёпиб, дипломатларни чиқариб юборади

    Дунё | 12 май, 18:15

    Ўзбекистонда аҳил оилалар ҳамда ёш келин-куёвлар иштирокида “Оилалар сайли” ўтказилади

    Ўзбекистон | 12 май, 18:00

    Франция 2040 йилгача робот армияга эга бўлади

    Дунё | 12 май, 17:50

    Дэвид ва Виктория Бекхемнинг келини уларни “заҳар ва ўзига бино қўйган” деб ҳисоблайди

    Лайфстайл | 12 май, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.