«Челси» ярим ҳимоячиси Нголо Канте жамовий машғулотларда иштирок этмасликка қарор қилди.
Коронавирус сабаб тўхтаб қолган мавсум қайта бошланиши олдидан 29 ёшли футболчи хавотирга тушмоқда. 19 май куни «Челси» футболчилари масофа сақлаган ҳолда кичик гуруҳларга бўлиниб машғулот олиб борган.
The Telegraph нашрининг хабар қилишича, Канте эҳтиёт чоралари кучайтирилганига қарамасдан ўз соғлиғидан хавотир олмоқда. Клуб Кантега 20 май кунги машғулотда иштирок этмасликка рухсат берди ва унинг позициясини тўлиқ қўллаб-қувватлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канте ҳам бошқа футболчилар сингари коронавирусга тест топширганди. Унда инфекция аниқланмаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)