Артём шаҳридаги махсус қамоқхонада 60 га яқин меҳнат муҳожирлари Россияни коронавирус эпидемияси сабаб тарк эта олмаяпти. Жамоатчилик фаоллари Ҳайит арафасида мусулмонларни хурсанд қилиш мақсадида уларга ифторлик дастурхони учун палов пишириб тарқатди.

Фото: «Newsvl.ru»

Ўзбекистонликларнинг Россиядаги «Адолат» жамоатчилик ташкилоти раҳбари Баҳодир Нураков Рамазон ойида мусулмонларнинг бир-бирини хурсанд қилиши эзгу амаллардан эканини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, махсус қамоқхонадаги 60 нафар муҳожирнинг ярми ўзбеклар, лекин жамоатчилик фаоллари тайёрлаган ифторлик дастурхони муассасадаги барчага мўлжалланган.

«Ушбу муассасада Россия ҳудудидаги рўйхатга олинган муддати тугаган кишилар яшамоқда. Миграция хизмати уларни махсус қамоқхонага жойлаштирган. Одатда бу каби масалалар бир ой ичида ҳал қилинарди ва хорижликлар уйга қайтарди, аммо улар коронавирус пандемияси туфайли муассасада 2-3 ойдан бери яшаб келмоқда. Ҳаммаси қачонгача давом этиши эса номаълум», – дейди Нураков.

Палов Артёмдаги «Самарқанд» кафеси ёнида катта қозонда дамланган. 80 порция ош тайёрлаш учун 10 килограмм гуруч ва шунча мол гўшти сарфланган. Ош Ўзбекистондан келтирилган лазер гуручидан тайёрланган.

Фото: «Newsvl.ru»

Палов тайёр бўлгач, мевалар, сабзавотлар, ўзбек нонлари ва алкоголсиз ичимликлар махсус муассасага элтиб берилган.

Фото: «Newsvl.ru»

Фото: «Newsvl.ru»

Фото: «Newsvl.ru»

Фото: «Newsvl.ru»

Фото: «Newsvl.ru»

Фото: «Newsvl.ru»

Фото: «Newsvl.ru»

Фото: «Newsvl.ru»

Фото: «Newsvl.ru»

Фото: «Newsvl.ru»

Фото: «Newsvl.ru»

Фото: «Newsvl.ru»

Фото: «Newsvl.ru»

Фото: «Newsvl.ru»

Фото: «Newsvl.ru»

Фото: «Newsvl.ru»

Фото: «Newsvl.ru»

Фото: «Newsvl.ru»

Фото: «Newsvl.ru»

Фото: «Newsvl.ru»

Фото: «Newsvl.ru»

Фото: «Newsvl.ru»

Фото: «Newsvl.ru»

Фото: «Newsvl.ru»

Фото: «Newsvl.ru»

Фото: «Newsvl.ru»

Фото: «Newsvl.ru»

Фото: «Newsvl.ru»