Ўзбекистонда 20 май соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2939 (+12) нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 7 таси олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 5 таси хориждан келган шахслар орасида қайд этилди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 2372 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатда 554 нафар бемор даволанмоқда.
«Барча беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», — дейилади ССВ хабарида.
Маълумот ўрнида, мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат аниқланганидан бери 13 нафар бемор касаллик асоратлари оқибатида вафот этди.
Изоҳ (0)