Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 май, чоршанба куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган Адиблар хиёбонига ташриф буюргани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.
Ташриф чоғида давлат раҳбари бугунги ёшлар интернетдан, электрон адабиётлардан кўпроқ фойдаланиши, лекин миллий адабиёт хазинасини интернетда тарғиб этиш яхши йўлга қўйилмагани кўрсатиб ўтди.
Шу боис Президент «Адиблар хиёбони» деб номланган интернет портали ташкил этиш таклифини билдирди.
Мавзуга доир: Тошкентда Адиблар хиёбони очилди (фото)
Шу ерда олий таълим муассасаларининг адиблар ижодини ўрганиш бўйича тақдимотлари ўтказилди. Давлат раҳбари хиёбон ёнида ташкил этилган кутубхонани ҳам кўздан кечирди.
Изоҳ (0)