Ижтимоий тармоқларда 20 май куни Наманган вилояти Чортоқ туманидан оқиб ўтувчи каналда аёл киши оқиб кетганлиги тасвирланган видео тарқалди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов мазкур ҳолат бўйича маълумот берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ тумани прокуратураси томонидан терговолди текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда. Аёлнинг ўлими сабабини аниқлаш бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
«Аёлнинг шахсини аниқлаш бўйича барча тезкор чоралар кўрилмоқда. Текшириш натижалари бўйича батафсил маълумот берилади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)