Россия президенти Владимир Путин Михаил Мишустинга мамлакат бош вазири ваколатларини қайтариш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Маълум қилинишича, Андрей Белоусовни бош вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш ҳақидаги фармон ўз кучини йўқотган.
Эслатиб ўтамиз, Россия бош вазири Михаил Мишустинда коронавирус аниқлангач, 30 апрель куни унинг вазифаларини бажариш бош вазирнинг биринчи ўринбосари Андрей Белоусовга юклатилган эди. Мишустиннинг ўзи Россия президенти Владимир Путин билан суҳбатда соғайганидан кейин ҳам лавозимига қайтмаслиги мумкинлигини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, Россия ҳукуматининг тўрт нафари аъзоси ва президент матбуот котиби Дмитрий Песков коронавирусга чалинган. Ўзининг коронавирусга чалингани ҳақида биринчи бўлиб 30 апрель куни Россия бош вазири Михаил Мишустин маълум қилганди. 1 май куни эса Россия қурилиш вазири Владимир Якушев ва унинг ўринбосари Дмитрий Волковнинг коронавирусга чалингани маълум бўлганди. 6 май куни эса Россия маданият вазири Ольга Любимованинг коронавирусга чалингани маълум қилинди.
Изоҳ (0)