Тошкент шаҳрида йўл-патруль хизмати инспекторларига махсус планшетлар тарқатилди. Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати бошлиғи Қаҳрамон Худойберганов ушбу планшетларнинг функцияси ҳақида «Ўзбекистон 24» телеканалига сўзлаб берди.
«Бу планшетдан фойдаланилганида ҳайдовчи ва ЙПХ ходимининг ўзаро мулоқот қилиши шарт эмас. Ходим тўхташ тақиқланган жойда қолдирилган автомобилни планшет ёрдамида суратга олади, махсус базага маълумот киритилганидан сўнг планшет автомобиль эгасининг яшаш манзилига жарима ҳақидаги қарорни жўнатади», — дейди Қаҳрамон Худойберганов.
Изоҳ (0)