Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида 17 май куни 3 ёшли болани трактор тиркамаси босиб кетди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.
Ҳодиса соат 09:10 ларда «Ўқчи» маҳалласи ички йўлида юз берган. 1979 йилда туғилган Х.Б. бошқарувидаги «ТТЗ-80» русумли тракторни бошқариб кетаётиб, Қумариқ кўчаси, 89-уй ёнида қаровсиз қолдирилган, вояга етмаган пиёда 2017 йилда туғилган М.Н.ни тиркаманинг орқа чап балони билан босиб, ЙТҲ содир этган.
ЙТҲ оқибатида вояга етмаган 3 ёшли М.Н. (ўғил бола) воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Май ойида тракторлар иштирокидаги одам ўлими билан якунланган бошқа йўл-транспорт ҳодисалари ҳам содир бўлганди. Жумладан, 3 май куни Сурхондарёнинг Қумқўрғон туманида Captiva билан тўқнашиши оқибатида трактор йўловчиси бўлган 13 ёшли бола, 12 май куни Бухоронинг Ромитан туманида трактор тиркамаси ағдарилиб кетиши оқибатида 33, 34 ва 38 ёшли аёллар вафот этганди.
Изоҳ (0)