Ўзбекистонда 17 май соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7 кишига ошиб, 2753 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 2 таси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган бўлса, 3 таси Санкт-Петербургдан келган, 2 таси эса олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасида аниқланган.
«Қолган барча беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», — дейилади ССВ хабарида.
Айни пайтда мамлакатда 2247 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай фориғ бўлди.
Шунингдек, бугун Сурхондарёда коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этиб, COVID-19 қурбонлари сони 12 нафарга етди.
Изоҳ (0)