Қашқадарё вилоятида карантин даврида 231 та хонадон вакиллари табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Бу ҳақда «Дарё»га МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Дилмуродова хабар берди.
Маълум бўлишича, 2020 йилнинг 15 мартидан 10 майига қадар бўлган вақт оралиғида вилоятда электр энергияси ва табиий газ тармоғига ноқонуний уланиш билан боғлиқ 231 та ҳолат аниқланган.
«Аҳоли 214 та ҳолатда электр энергиясидан, 17 ҳолатда эса табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани маълум бўлди. Аниқланган ҳолатларнинг 67 таси май ойининг сўнги ўн кунлигига тўғри келган», — дейди Гулноза Дилмуродова.
Таъкидланишича, ҳуқуқбузарлар давлатга 248 миллион 700 минг сўм зарар етказган.
Изоҳ (0)