Италиялик дизайнерлар Маттео Бастиани ва Кьяра Ривитузо camera60studio лойиҳасини ишга туширди ҳамда ушбу лойиҳа доирасида уйдаги турли кераксиз қутилардан таниқли брендлар сумкаларининг нусхасини яратмоқда, деб ёзади Esquire.
Дизайнерлар сумкалар ясашда шоколадли батончиклар, маккажўхори ёрмаси, Amazon етказиб бериш хизмати қутиларидан, чипс фолгаси ва бошқа кераксиз нарсалардан фойдаланмоқда.
Масалан, дизайнерлар Dior’нинг эгар шаклидаги сумкасини Nike кроссовкасининг қизил-оқ қутисидан ясади.
Шунингдек, ушбу коллекциядан Jacquemus Le Chiquito митти сумкаси ва Prada Prime сумкаси ҳам ўрин олган.
Исталган киши ушбу сумкаларни уй шароитида ясаб кўриши мумкин. Дизайнерлар ўз сайтида бунинг қандай қилинишини кўрсатган.
Изоҳ (0)