Коронавирус пандемияси туфайли дунё аҳолисининг аксарияти уйдан ишлашга ўтди. Мажлислар, конференциялар, учрашувлар онлайн тарзда видеоалоқа орқали ўтказилмоқда.
Японияликлар уйда ишлайдиган ва тез-тез видеоалоқа орқали мулоқот қилувчи ходимлар учун қулай ва бежирим кийим яратди. Уйдан ишлаганда ходимлар қулай кийим кийгиси, шу билан бирга ишчи услубини сақлаб қолгиси келади.
Японияликлар томонидан сотувга чиқарилган кийимнинг устки қисми ёқали кўйлак ёки кофтани, пастки қисми эса пижамасифат уй кийимидек ишланган. Кийим эркакларга ҳам аёлларга ҳам бирдек мос тушаверади.
«Уйдан ишлаш учун пижама»нинг ишлаб чиқарувчиси Whatever Inc компанияси ҳисобланади.
Мавзуга доир: Уйдан ишлаётганлар учун қулай ва бежирим образлар (фото)
Изоҳ (0)