Ёзда қандай либослар урфда бўлиши ҳақида бош қотираётган аёл-қизларга карантин тугаганидан кейин французлар учун севимли хол-хол принтли кийим-кечак харид қилиш тавсия қилинади.
Vogue нашрининг маълум қилишича, мода ҳафталикларида Dries Van Noten, Carolina Herrera, Sacai, Maison Margiela, Paco Rabanne, Balmain ва бошқа брендлар томонидан мазкур принтли либосларнинг турли ранглари тақдим қилинган.
Хол-хол гулли либосларни ёзда босоножка, салқинроқ ҳавода ретро услубдаги костюм билан кийиш мумкин. Бундай принтли кофта билан, айниқса, ўрта узунликдаги шифон матосидан тикилган плиссировкали юбка ва винтаж услубидаги сумка ёрдамида чиройли образ яратиш ва унга қўшимча сифатида дурли аксессуар қўшиш мумкин. Классик услубдаги бел қисми баланд, пастки қисми кенг шим ва учли туфли ҳам яхши вариант.
Мавзуга доир:
- Йилнинг энг долзарб ранги: Трендда етакчи бўлган оқ ранг билан образлар яратамиз (фото)
- Иссиқ кунлар учун энг мақбул танлов: Шифон кўйлаклар билан 10 та образ
- Сумкага тақинг, бўйинга боғланг, сочга қўшиб ўринг — рўмол билан бетакрор образлар яратамиз (фото)
- Баҳор-ёз мавсуми учун ажойиб танлов: Оқ-қора принт яна трендда (фото)
Изоҳ (0)