Москва вилояти мусулмонлар бирлашмаси 7 мингдан ортиқ муҳтож одамларга 15 тонна озиқ-овқат тарқатди, дейилади Россия Муфтийлар кенгаши сайтида эълон қилинган Москва вилояти мусулмонлар диний идораси матбуот хизмати баёнотида.
Унда таъкидланишича, озиқ-овқат тўпламлари «Россия мусулмонлар диний идораси раиси, муфтий Шайх Равил Гайнутдин қўллаб-қувватлаши ва дуолари билан миллати ва динидан қатъи назар» муҳтож одамларга тарқатилган.
«Буларнинг барчаси ҳозирда ёрдамга, айниқса, муҳтож бўлганлар: кексалар ва имконияти чекланган шахслар, кам таъминланган ва кўп болали оилалар, ишсиз қолган муҳожирлар ҳамда оғир яшаш шароитида қолган одамлардир», — дейилади хабарда.
Шунингдек, хайрия акциялари ўтказилиши давом эттирилиши таъкидланиб, муқаддас Рамазон ойида савоб умидида хайрли ишларни амалга оширганларга миннатдорчилик билдирилган.
Изоҳ (0)