• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ТИВ: Россиядаги 65 минг ўзбекистонлик мамлакатга қайтиш истагини билдирган

    Ташқи ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларини Россиядан олиб кетиш учун ташкил этилаётган чартер рейслари кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётгани юзасидан мурожаат билан чиқди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Таъкидланишича, 12 май ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими томонидан тузилган онлайн-рўйхатга Ўзбекистонга қайтиш истагини билдирган 55 минг киши киритилган. Бу каби рўйхатлар Ўзбекистоннинг Россия ҳудудларидаги Бош консулхоналари томонидан ҳам юритилиб, уларда тахминан 10 мингга яқин фуқаро қайд этилган. 11—12 май кунларининг ўзида 14 минг ўзбекистонлик ватанга қайтишда ёрдам сўраб элчихонага мурожаат қилган.

    Ҳозирги вақтда элчихона ўз имкониятлари ва ваколатлари доирасида Ўзбекистон фуқароларини Россиядан имкон қадар тез муддатда олиб чиқишга барча кучларини сафарбар қилган. Тезкор штаб тузилган, 9 та ходимдан иборат махсус гуруҳ ташкил этилиб, у доимий равишда фуқаролар билан ишлаб келмоқда.

    «Маълумки, чартер рейсларига биринчи навбатда кекса, касал фуқаролар, ҳомиладор ва болали аёллар, шунингдек, илгари бекор қилинган доимий рейсларга чиптаси бор фуқаролар жойлаштирилади. Шу сабабли элчихона дипломатлари томонидан тасдиқловчи ҳужжатлар сўралганда ватандошларимиздан вазиятни тўғри тушунишларини ва тегишли ҳужжатларни тақдим этишларини сўраймиз», — дейилади мурожаатда.

    Мавзуга доир: Россиядан Ўзбекистонга қайтиш учун чартер рейсларга қандай рўйхатдан ўтиш ҳақида маълумот берилди

    Бундан ташқари, сўнгги кунларда элчихона ва консуллик бўлими атрофида чартер рейслари орқали Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган фуқароларнинг тўпланиши кузатилмоқда. Ушбу ҳолат турли касалликлар, шу жумладан, COVID-2019 коронавирус инфекциясини юқтириш хавфини орттиради. Қайд этилишича, элчихона Россиядан учиб кетишни хоҳлаган фуқаролар рўйхатини ўз консуллик округи (Марказий федерал округ) доирасидагина олиб бормоқда.

    «Элчихона Россиядаги ўзбекистонликларнинг COVID-19 коронавируси тарқалиши билан боғлиқ вазиятдан хавотирлари ва ватанга, ўз оила ва яқинлари бағрига қайтиш истагини яхши тушунади. Шу билан бирга, элчихона Россиядаги ватандошларимиз тўқнаш келаётган молиявий қийинчиликлар ҳақида ҳам хабардор бўлиб, шу кунларда ‘Меҳр’ лойиҳаси доирасида фуқароларимизга бир марта бериладиган моддий ёрдам тўлаб беришни бошлади», — дея таъкидланади мурожаатда.

    Аввалроқ Россиянинг Самара вилоятида Қозоғистон чегарасидан бир неча ўн километр масофада бўлиб турган тахминан 800 нафар Ўзбекистон фуқароси Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллагани ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги улардан Республика махсус комиссияси қарорини кутиш сўраган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда янги коронавирус ҳолатлари ниманинг ҳисобига ортаётганига аниқлик киритилди

    Эслатиб ўтамиз, 7 май кунги видеоселекторда Президент Шавкат Мирзиёев хориждаги ватандошлар «имкониятга қараб, барибир олиб келиниши керак»лигини айтган эди. Uzbekistan Airways авиакомпанияси 30 июнгача бўлган муддатдаги парвозлар учун чипта сотишни тўхтатган.

    14.05.2020, 13:12   Изоҳ (0)   38001
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида ўзгаришлар бўлди. Бир қатор лавозимлар тугатилди, янгилари жорий этилди

    14.05.2020, 12:56

    Вилоятлар ҳокимлари Сирдарёга йўл олди. Улар ўз ҳудудларидан юзлаб қурувчиларни олиб келмоқда

    14.05.2020, 12:41

    Фарғона вилояти коронавирусдан холи ҳудудга айланди

    14.05.2020, 12:33

    Бўстонлиқ туманида сел кузатилди. Сел оқибатларини бартараф этишга 14 та махсус техника жалб этилган

    14.05.2020, 11:41

    Сурхондарёда ёғган кучли ёмғир оқибатида сув тошқини юзага келиши мумкинлиги сабабли 900 нафар фуқаро эвакуация қилинди

    14.05.2020, 10:57

    Россия—Қозоғистон чегарасида тўпланган юзлаб ўзбекистонликлардан Республика махсус комиссияси қарорини кутиш сўралди

    14.05.2020, 10:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 27 июл, 16:38

    “Қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш лозим” — Эрон президенти 

    Дунё | 27 июл, 15:48

    Левандовски келажаги борасида гапирди

    Спорт | 27 июл, 15:25

    Ислом Махачев навбатдаги жанги санасини эълон қилди

    Спорт | 27 июл, 15:18

    Буюк Британия Ғазога гуманитар ёрдам юборади

    Дунё | 27 июл, 14:40

    “Ан-Насср” Феликсни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди

    Спорт | 27 июл, 14:00

    Олий таълимни битирганлар нега оғир аҳволда қолмоқда? Ўзи диплом керакми?

    Ўзбекистон | 27 июл, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.