Ўзбекистондаги вилоятлар ҳокимлари Сардоба сув омбори тўғони ўпирилишидан талофот кўрган Сирдарё вилоятига йўл олди. Бу ҳақда «Дарё»нинг ҳукуматдаги манбаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Сирдарё вилоятининг сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларида вилоятлар кўмаги билан тикланадиган хонадонлар сони шакллантирилган. Ҳар бир вилоятга имкониятидан келиб чиқиб 100 дан ортиқ хонадон бириктирилган.
Мавзуга доир:
Қурувчиларни кутиб олиш, жойлаштириш ва ишга тақсимлаш билан вилоят ҳокимларининг қурилиш бўйича ўринбосарлари бошчилигидаги штаб шуғулланмоқда. Вилоят ҳокимлари ушбу штаблар фаолияти билан танишади ва уларни мувофиқлаштиради.
Манбанинг таъкидлашича, вилоят раҳбарлари икки кун давомида Сирдарёда бўлиши ва шундан сўнг бу ерда бажариладиган ишлар юзасидан мамлакат раҳбариятига ҳисобот бериши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)