«Дарё» ўтиб бораётган ҳафтанинг қизғин баҳсларига сабаб бўлган твитларини диққатингизга ҳавола этади.
«Эҳтимол, бу ҳаётимда кўрган энг катта қулупнайлардир. Бозорда қулупнай растаси олдидан ўтиб кетаётганимда ҳатто ҳиди ҳам ақлни шошириб қўяди», – Майкл Баум, Тошкентдаги Британия элчихонаси дипломати.
https://twitter.com/Michael_travel1/status/1259017813278285828
«Даҳшатли Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистонга кунига 200-400 нафар етим бола эвакуация қилиниб, янги ота-она топган. Темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудов ва унинг аёли саккиз миллатга мансуб 15 нафар болани бошқа оилалар каби қабул қилиб олган ва уларга меҳрини берган», – Жавлон Ваҳобов, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси.
https://twitter.com/JavlonVakhabov/status/1259365647970111488
«Фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ҳамда Владимир Зеленскийнинг нутқларини солиштиринг», – «Настояшее время» ахборот канали.
https://twitter.com/CurrentTimeTv/status/1259110925090590723
«Бу хат жангда қатнашаётган ўзбекистонлик Фахри Камолов томонидан ёзилган: ‘Қани қизим, айтингчи, нега дарс қилишдан тўхтадингиз? Ўқиш, ёзишни ўрганиб олдингизми? Ўз қўлингиз билан менга хат ёзиб юборинг. Бирор суратингизни ҳам юборинг, хўпми? Унутманг. Фахри. 4 декабрь, 1944 йил» – БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг Twitter’даги саҳифаси.
https://twitter.com/un_uzbekistan/status/1259113713132601350
Маълумот учун, Фахри Камолов – машҳур ўзбек шарқшуноси, тилшунос ва диалектолог.
«Илон Маск инсонлар ҳаётини хавфга қўйишига рухсат берилмаса, ишчиларни ишсиз қолдириш билан таҳдид қилди. Капитализмнинг энг чиркин қиёфаси», – Роберт Рейх, Беркли университети профессори.
https://twitter.com/elonmusk/status/1259309022777233408
«Икки бош вазир – Ўзбекистон бош вазири Арипов ва Қозоғистон бош вазири Мамин Қозоғистоннинг Мақтаарал туманида Сардоба сув тошқинидан азият чеккан оилаларнинг уй-жойларини тиклаш учун пойдевор қуйилишини бошлаб берди», – Никита Макаренко, блогер.
https://twitter.com/nikmccaren/status/1259403739489804288
«Салом, ота-оналар! Агарда болаларингиз мураккаб уй вазифа саволлари билан боғлиқ муаммога дуч келган бўлса, бу хабарни тарқатинг. Ўқитувчи сифатида уларга ёрдам бермоқчиман. Мураккаб саволни юборишда #KanadaUygavazifaga ёрдам хештегидан фойдаланинг. Кейин нима қилишни ўйлаб кўрамиз», – Жастин Трюдо, Канада бош вазири.
https://twitter.com/JustinTrudeau/status/1259570858865184768
«Коронавирус оқибатида олти миллион афғон ўз ишидан айрилди. 80 фоиз аҳоли қашшоқликда кун кўрмоқда. Очлик кенг тарқалган. Империал коллежи профессори жаноб Хон муҳтожларга озиқ-овқат билан ёрдам бериш мақсадида хайрия кампаниясини бошлади», – Агниежка Пикуличка, The Guardian, Al Jazeera, EuroAsia.net нашрлари мухбири.
https://twitter.com/Aga_Pik/status/1259471319688765443
«Коронавирусга қарши ёрдам мақсадида Тожикистонга молиявий ёрдам: Халқаро валюта фонди – 189,5 миллион АҚШ доллари, Европа Иттифоқи – 53 миллион АҚШ доллари, Жаҳон банки – 11,3 миллион АҚШ доллари. АҚШ, Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Хитой ҳам молиявий ёрдам кўрсатмоқда. Тожик шифокорининг сурати. Сурат Тахмина Ҳакимованики», – Фарангиз Нажибуллоҳ, RGERL радиоси тожик мухбири.
https://twitter.com/FarangisN/status/1259751472075624450
«Апрель ойида Россиянинг икки йирик шаҳрида ўлим ҳолатларининг кўплиги жиҳатидан мамлакатда коронавирус билан боғлиқ ҳақиқат расмий статистика бераётган маълумотлардан 70 фоиз кўп бўлиши мумкин», – Генри Фой, The Financial Times нашрининг Москва бюроси раҳбари.
https://twitter.com/HenryJFoy/status/1259891552031293441
«Англия ва Уэльс қамоқхоналаридаги COVID-19 ҳолати: 74 та қамоқхонада ўтказилган COVID-19’ни аниқлаш борасидаги тестлар 397 нафар маҳкумда вирус борлигини кўрсатди (+7). 69 та қамоқхонада 479 нафар қамоқхона маъмурияти ходимларида (+32) коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди», – Дэниэл Сэнфорд, BBC радиосининг қонунчилик, жиноят, терроризм масалалари бўйича мухбири.
https://twitter.com/BBCS/status/1259881810353364992
«Ушбу харитада коронавирус пандемияси кучайиб бораётган АҚШнинг тўққиз штати намоён», – Жессе Родригес, Twitter фойдаланувчиси.
https://twitter.com/JesseRodriguez/status/1260043274854838273
«Бутун мамлакат миқёсидаги карантин тартибини ўрнатиш стратегик имконият берди. Бу эса соғлиқни сақлаш тизимимизга тайёрланиб олиш ва касалликка қарши тадбирларни амалга ошириш учун қимматли вақтдан ютиш имкониятини яратди ва касаллик тарқалишининг олдини олди ҳамда инсонлар ҳаётини сақлаб қолди», – Сирил Рамафоса, Жанубий Африка Республикаси президенти.
https://twitter.com/CyrilRamaphosa/status/1259728507086700545
«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коммунистик Хитойнинг шотири эканини ёдингизда тутинг: Хитой ‘шаффофлигини’ олқишлади, Ухань вируси шу жойга хос эканини таъкидлади, Тайван ҳукуматининг вирус инсондан инсонга юқиши ҳақидаги фикрларини бееътибор қолдирди, Трампнинг саёҳатларга қўйган тақиқларни қоралади, ниқоблар ҳақида ёлғон маълумот берди, вирусни пандемия деб эълон қилиш борасида сусткашликка йўл қўйди, Хитойдаги вирусдан ҳалок бўлганлар сонини расмийлаштирди», – Лиз Вилер, журналист.
https://twitter.com/Liz_Wheeler/status/1259994247131873280
«Қисқача қилиб айтганда, рус мухолифатининг кейинги қадамлари қуйидагича бўлиши лозим: очкўз амалдаги ҳукуматдан аҳолини ва заводларни қўллаб-қувватлаш учун максимал даражада инқирозга қарши чоралар дастурини қўлга киритиш, мамлакат ривожланиш курсини ўзгартиришга эришиш ёки ҳокимиятнинг ўзини ўзгартириш», – Сергей Удальцов, рус мухолифатчиси.
https://twitter.com/s_udaltsov/status/1259851271437254658
Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.
Изоҳ (0)