Хитойда ўтган бир сутка ичида коронавирус билан касалланиш бўйича 1 та ва касаллик белгисиз ўтаётган 15 та ҳолат аниқланди, деб хабар бермоқда «РИА Новости» Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссиясига таяниб.
Касалланганларнинг 27 нафари соғайган. Вафот этиш ҳолати қайд этилмаган.
Коронавирус пандемияси бошланганидан буён мамлакатда 84 011 киши вирус юқтириб олган, уларнинг 79 202 нафари соғайган, 4637 нафар бемор вафот этган.
Шунингдек, яна 15 кишида касаллик аломатларсиз кечаётгани аниқланган. Умумий ҳисобда бундай кишиларнинг яна 750 нафари шифокорлар назоратида бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Хитойда 11 май куни 17 та, 10 майда 14 та ва касаллик белгисиз ўтаётган 20 та, 9 майда 16 та касалланиш ҳолати аниқланганди.
Аввалроқ Хитойнинг барча ҳудудларида коронавирус тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик хавф пасайгани, мамлакатда юқори ёки ўрта даражадаги таҳдид даражасига эга жойлар қолмагани хабар берилган эди.
Айни пайтда дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 4 миллион кишидан, қурбонлар сони 286 минг кишидан ошиб кетди.
Мавзуга доир: Хитойда карантиндан кейин кинотеатрлар очила бошлади
Изоҳ (0)