Санкт-Петербургдаги касалхонада 12 май куни тонгда содир бўлган ёнғинда беш нафар бемор ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Қайд этилишича, ёнғин касалхонанинг 6-қаватида юз берган бўлиб, у ерда коронавирусга чалинганлар даволанган. Ҳалок бўлган беморлар сунъий нафас олдириш аппаратига уланган бўлган.
Ҳодисага сунъий нафас олдириш аппаратида ўт олиши сабаб бўлган, деб тахмин қилинмоқда.
Ёнғин майдони 10 квадрат метрни ташкил этган бўлиб, айни пайтда ёнғин бартараф этилган. Касалхонадан 150 киши эвакуация қилинган.
Изоҳ (0)