• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда номусга тегганлик айбини қўйиш орқали фуқаролардан бир йил давомида пул ундириб келган шахс 10 йиллик қамоқ жазосидан норози

    Самарқандда туҳмат, товламачилик ва ёлғон хабар беришда айбланиб, 10 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган маҳкум Собир Хидиров (барча исм-шарифлар ўзгартирилган) кассация тартибида судга шикоят қилди. Бу ҳақда «Дарё»га Жиноят ишлари бўйича вилоят суди судьяси Баҳодир Алиқулов хабар қилди.

    Маълумот берилишича, Пастдарғом тумани «Кимёгар» маҳалласида яшаган маҳкум Собир Хидиров шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи, фарзандлари ва келини билан 2017 йилнинг август ойидан 2018 йилнинг июнь ойигача олдиндан тузилган режа асосида бировнинг номусига тегганлик айбини қўйиш орқали фуқароларга таҳдид қилиб келган. Уюшган жиноий гуруҳга Пастдарғом тумани ИИБда профилактика инспектори лавозимида ишлаган Акмал Муродов раҳбарлик қилган.

    «Дастлабки суд мажлисида Собир Хидировга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, қонун санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам қисмидан ҳам камроқ жазо тайинлаш учун асослар етарли бўлмаган. Шу боис, судлов ҳайъати маҳкумнинг жазони енгиллаштиришни сўраб ёзган шикоятида келтирилган важлар суд ҳукмининг Собир Хидировга оид қисмини ўзгартириш ёки бекор қилишга асос бўлолмаслигини ҳисобга олиб, суд ҳукмининг унга оид қисмини ўзгаришсиз қолдирди», — дейди судья Баҳодир Алиқулов.

    Аниқланишича, маҳкум Собир Хидиров иштирокидаги жиноий гуруҳ 2018 йил февраль ойида Мавлуда ва Мавжудани Бобур ва Қодир исмли фуқаролар билан танишиб, уларга жинсий алоқада бўлишни таклиф қилишга ундаган. Режага кўра, Мавлуда ва Мавжуда янги танишларини Мавлуда яшаб келган хонадонга олиб борган. Аёллар воқеа жойига чақирилган Даврон Шукуров, Фотима Норова ва Собир Хидиров кўз ўнгида ўзларини Бобур ва Қодир томонидан зўрлангандек кўрсатган.

    Жиноий гуруҳ режасига кўра, воқеадан хабар топган профилактика инспектори Акмал Муродов эса бу хабар туҳматлигини билса-да, Мавлудадан Бобур уни зўрлаб номусига тегганлиги ҳақида ариза ёздириб олган. Мазкур аризани кейинчалик рўйхатдан ўтказмасдан, таъмагирлик ниятида товламачилик йўли билан мўмай пул ундиришни кўзлаб, Бобурнинг Matiz русумли транспорт воситаси ва ҳужжатларини гаров тариқасида олиб қолган.

    Жабрланувчилар аризани қайтариб олиш, кейинчалик даъво қилмаслик ва ярашиб олгани ҳақида тилхат ёзиб бериш эвазига Бобур ва Қодирдан 2000 доллар пул талаб қилган. Ҳамда 10 миллион 200 минг сўм миқдоридаги маблағини товламачилик билан қўлга киритган.

    Профилактика инспектори Акмал Муродов жиноий хатти-ҳаракатини давом эттириб, товламачилик қурбони бўлган Бобурдан жабрланувчиларнинг даъвоси йўқлиги ҳақидаги тилхат нусхасини бериб, 250 минг сўм пул олади.

    Бундан ташқари уюшган жиноий гуруҳ фуқаро Жасур ва Ҳусниддин исмли шахслардан 3 миллион сўм, фуқаро Марат ва Ўралдан бир миллион сўм, Носир, Илёс ва Муроддан 550 доллар пул маблағларини товламачилик йўли билан қўлга киритган.

    Шунингдек, Акмал Муродов ҳамтовоқлари билан келишиб, фуқаро Иззат ва Ботирдан мобил телефонда тасвирга олинган видеони ўчириб ташлаш эвазига 20 миллион сўм пул талаб қилиб, Иззатдан 14 миллион сўм олган.

    2018 йил 17 июнь куни жиноий гуруҳ аъзоси Собир Хидиров фуқаро Имрон ва Билол исмли шахслардан ўзи суратга олган видеолавҳани тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, уни ўчириб ташлаш эвазига 500 доллар пул талаб қилган ва пулнинг 300 долларини олаётган вақтда Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

    Эслатиб ўтамиз, Пастдарғомда фоҳишаларга кўмаклашган профилактика инспектори Акмал Муродов Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми «а,г» бандлари, 165-моддаси 3-қисми «в» банди ва 237-моддаси 2-қисми «б,в» бандлари билан айбли деб топилиб 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни ички ишлар тизими ҳамда корхона, муассаса ва ташкилотларда моддий ҳамда мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 11 йил 6 ой муддатга, Собир Хидиров эса 10 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинганди.

    Мавзуга доир: 

    • Қаршида бегона аёл билан ушлаб олинган «участкавой» майор бўлиб чиқди. У 2018 йилдаёқ лавозимидан олинган
    • Тошкентда профилактика инспекторининг погонини юлиб, хизмат кийимини йиртиб ташлаган аёлга жиноий иш қўзғатилди

    10.05.2020, 23:19   Изоҳ (0)   92808
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифага ажратилган туман ва шаҳарлар рўйхати эълон қилинди

    10.05.2020, 21:56

    Қорақалпоғистон ва Фарғонада 11 нафар бемор тузалди. Соғайганлар сони 1881 нафарга етди

    10.05.2020, 20:55

    Шавкат Мирзиёев коронавирус бўйича янги қарор имзолаши кутилмоқда

    10.05.2020, 19:54

    Андижон вилоятида боғча мудираси ўз жонига қасд қилди

    10.05.2020, 19:15

    Ўзбекистонда янги ҳафта ёғингарчиликсиз бошланиши кутилмоқда

    10.05.2020, 18:14

    Тошкентда 78 ёшли отахон ва 2020 йилда туғилган чақалоқ коронавирусдан тузалди. Ўзбекистонда соғайганлар сони 1870 нафарга етди

    10.05.2020, 17:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.